Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қачон такси агрегатори зиммасига жавобгарлик юклатилади

15.04.2019

Читать на русском языке

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар такси агрегаторлари ишидан норозилик билдиришда давом этмоқдалар. Йўловчилар олдида ким жавобгар бўлади, ушбу шикоятларга қандай барҳам бериш мумкин? norma.uz портали мухбири ушбу саволларга жавоб излади.

 

Янги иштирокчи учун ҳуқуқий майдон

 

Ташувчиларга мижозлар излаш бўйича интерактив хизматлар кўрсатувчи такси агрегаторлари қонун ҳужжатларида тилга олинмаганига қарамай, улар такси бозорини ривожлантиришга катта ҳисса қўшишга улгурдилар. Улар ўртасидаги рақобат туфайли ушбу соҳага инновацион технологияларни жорий этиш ва модернизация қилиш жараёни бошланди. Яқин орада йўловчиларни энг қулай усулда ташишни ривожлантиришда уларнинг роли кучайиб борадиган кўринади.

 

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида йўналишсиз такси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси қабул қилинган тақдирда мамлакатимиз қонунчилигида агрегаторлар фаолиятини ташкил этишга доир талаблар белгиланган дастлабки ҳужжат пайдо бўлади. Ўзбекистон ҳудудида бундай сервислар билан мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилган юридик шахсларгина ишлай оладилар. Агрегаторлар фақат қонун доирасида ишлайдиган ташувчилар билан ишлаш ҳуқуқига эга бўладилар. Буларнинг бари такси бозорини янада тартибга солади, йўлларда хавфсизлик таъминланишини кучайтиради.

 

Бироқ ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши агрегаторлар фаолият юритиши учун ҳуқуқий майдон яратиш йўлида қўйилган дастлабки қадам бўлиши ҳозирданоқ кўриниб турибди. Тез орада улар фаолиятига доир бошқа жиҳатларни тартибга солувчи янги ҳужжатларга зарурат туғилади.

 

Жавобгарларни қандай топиш мумкин

 

Ўзбекистон бозорида ишловчи агрегаторлар йўловчи ва такси бир-бирини топадиган оддий майдонча эмас. Ушбу дастурлар йўлдаги масофани ва сафар қийматини ҳисоблаб беради. Яъни истеъмолчи ва такси ўртасидаги муносабатларда эълонлар тахтасидан кўра муҳимроқ роль ўйнайди. Агрегаторлар йўловчиларга ҳам, таксичиларга ҳам комплекс хизматлар кўрсатади. Бир ишга қўл урдингизми, уни виждонан ва маромига етказиб бажаришингиз керак. Агрегаторларнинг хизматлари бепул эмас, таксичилар ҳар бир мижоз учун воситачилик ҳақи тўлайдилар. Бинобарин, агрегаторлар кўрсатилаётган хизматлар сифати учун муайян даражада жавобгарликни зиммаларига олишлари лозим. Агрегатор лицензияга эга шахслар билангина ишлашга ҳақли эканлигини белгиловчи битта қоиданинг ўзи камлик қилади. 

 

Ҳафсаласи пир бўлган фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда жойлаштирадиган ахборотни таҳлил қилиш асосида аниқланган бир нечта муаммони кўриб чиқамиз.

 

Тақдим этиладиган хизматларнинг пухталиги, аниқлиги ва сифатини таъминлаш масаласи ҳал этилмаган. Агрегатор орқали буюртмани расмийлаштирган йўловчи машинанинг қатъий белгиланган жойга етиб келиш вақти тўғрисида хабар олади. Бироқ ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар автомобиль етиб келиши талаб этилган жойни излаб топишда қийналишлари ҳақидаги постларни кўп ўқиймиз. Кўпинча «адашган» таксичини қўшни ҳовлидан топадилар. Машинани излаб топишдан эмас, вақт йўқотганидан, аниқ кеч қолганидан фойдаланувчиларнинг фиғони фалакка чиқади. Таксичиларнинг ўзини тутиши, одобсиз ва қўполлиги юзасидан кўп шикоят қиладилар. Бу ҳолларда ким жавобгарликни зиммасига олиши, бундан буён бунга йўл қўймаслик учун чоралар кўриши зарур? Агрегаторми ёки таксопарк? 

 

Ҳайдовчиларнинг меҳнат тартиби қоидаларига риоя этиши масаласи очиқлигича қолмоқда. Диспетчер функциялари агрегаторларга берилгани билан бу масала ҳатто йирик таксопаркларда ҳал этилмаганича қолмоқда, сабаби улар ўз ҳайдовчилари кўрсатган хизматларнинг ҳақиқий ҳажмига қараб уларни назорат қила оладилар. Ҳайдовчилар орасида кўп ишлагани ва чарчаганига қарамай кўпроқ пул топишни истовчилар кўплаб топилади. Бу авария ҳолатлари кўпайишига, йўллардаги хавфсизлик камайишига олиб келади.

 

Йўловчи хавфсизлигини таъминлаш муаммоси кун тартибида турибди. Агрегатор хизматларидан фойдаланган истеъмолчи етиб келган машинага ўтиради. Йўл четида туриб машина тўхтатганда танлаш имконига эга бўлганидек имкониятга эга эмас. Автомобиль салонида йўловчи хавфсизлиги таъминланишини ким ва қандай назорат қилади?  

 

Амалиётда юзага келаётган шу ва бошқа кўплаб бошқа масалаларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаганлиги агрегаторлар ва таксичилар жавобгарликни бир-бирига юклашига, мижозни сарсон қилишига олиб келади. Илгаригидек, масъулларни топишнинг имкони бўлмайди.

 

Бинобарин, кундалик турмушда юзага келадиган барча масалалар бўйича жавобгарлик аниқ чекланган Агрегаторлар иштирокида такси хизматларини кўрсатиш қоидаларини зудлик билан ишлаб чиқиш зарур.   

 

Олег Гаевой.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_