Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига нималар киради

09.10.2019

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарори билан тегишли рўйхат тасдиқланди.

 

Рўйхат 78 позициядан иборат. Халқаро патентланмаган номлар келтирилган. Ҳар бир модда тури бўйича кўп миқдорни ташкил этувчи ҳажм белгиланган – бу жиноий қилмишни малакалаш учун муҳим ҳисобланади (ЖКнинг 2462512511-моддаларига қаранг).

 

Бундан ташқари, кучли таъсир қилувчи моддаларга қуйидагилар киради:

биринчидан, ушбу рўйхатда келтирилган моддаларнинг тузлари ва изомерлари (мавжуд бўлиши мумкин бўлган барча ҳолатдаги), шунингдек оддий ва мураккаб эфирлари. Бунда улар учун кўп миқдор кўрсаткичлари худди шундай соф моддаларга қўлланиладиган кўрсаткичларга мос равишда белгиланади;

иккинчидан, таркибида ушбу рўйхатда келтирилган моддалардан бирортаси мавжуд бўлган барча дори шакллари, аралашмалар ва эритмалар. Бунда кўп миқдор қуйи чегарадаги кўп миқдор белгиланган кучли таъсир қилувчи модда бўйича таъсир қилувчи модда ҳисоб-китоб қилинмасдан аниқланади.

 

Тўртта ном – залеплон, прегабалин, тропикамид ва циклопентолат – уларнинг обороти 2019 йил 1 декабрдан чекланади. Улар фақат гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали сотилади.

 

Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш эксперт гуруҳи таркиби, вазифалари ва ваколатлари белгиланди. Гуруҳ ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ва йиғилишларни зарурат туғилганда, бироқ ярим йилда камида 1 марта ўтказади. Эксперт гуруҳи тайёрлаган таклифлар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах