Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Кучли таъсир қилувчи препаратларни бериш назоратга олинади

07.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

2019 йил 1 декабрдан бошлаб улар муомаласининг янги тартиби жорий этилади. 2020 йилда дорихоналар учун қўшимча лицензия талаби пайдо бўлади.

 

Бир ҳафта муддатда Ҳукумат кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатини тасдиқлайди. Бу препаратлар буюм-миқдор жиҳатдан ҳисобга олиниши лозим, уларни фақат ижтимоий дорихоналар ва гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар бериши мумкин. Дорихоналар бу рўйхатдаги дори воситаларини бериш учун ёзилган рецептларни бир йил давомида сақлаши керак. Рўйхатга Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази қошида ташкил этиладиган идоралараро эксперт гуруҳи таклифлари асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун янги лицензия талаби -  реализация қилиш (бериш) жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш жорий этилмоқда. Мазкур талабнинг мунтазам равишда (бир йил давомида 2 ва ундан ортиқ марта) бузилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади. Янги талаб қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиалларига дахл қилмайди.

 

Мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар тиббиёт ташкилотларига беморга рецептли дори воситаларини рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади. 2021 йил 1 мартдан бошлаб мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар Тошкент шаҳридаги барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналари Электрон рецепт бериш тизимидан фойдаланишлари лозим. Яна бир йилдан кейин, 2022 йил 1 мартдан бошлаб уни босқичма-босқич қолган ҳудудларда жорий этадилар. Тизимни 2021 йил бошига қадар ишлаб чиқишлари ва  фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими билан интеграциялашлари керак, уни яратиш устида олиб борилаётган иш етарли эмас, натижасиз деб топилган ҳамда у тезлаштирилиши лозим.

 

! Текширувларнинг янги тури - шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шу жумладан, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларининг ноқонуний чакана савдоси ҳолатларига барҳам бериш бўйича текширишлар жорий этилмоқда. Улар ИИВ ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан бизнес-омбудсманга хабар бериш тартибида, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилади.

 

Олег Заманов.