Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ипотека: қарз олувчилар ва банкларга қандай талаблар қўйилади

28.02.2020

Читать на русском языке

Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан Аҳолига кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратиш концепцияси тасдиқланди.

 

У Президентнинг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сон Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилди.

 

Ҳужжат билан қарз олувчилар-жисмоний шахслар ва ипотека кредитларини беришда қатнашувчи тижорат банкларига талаблар белгиланди.

 

1. Қуйидаги талабларга тўғри келиши лозим бўлган жисмоний шахслар ипотека кредити олиш учун потенциал мурожаат қилувчилар бўлиши мумкин:

  • ипотека кредити кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 50 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқароси;
  • ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда қайтариш имкониятига эга бўлган доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга эга бўлиши;
  • қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари (жумладан олинадиган ипотека кредити) бўйича ўртача ойлик тўловлари, яъни қарз юки кўрсаткичи миқдорининг қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадига нисбати 70%дан юқори бўлмаслиги;
  • ипотека кредити ажратиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввал олган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.

 

2. Тижорат банкларига қўйиладиган талаблар:

  • янги тартиб доирасида ипотека кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартибни ишлаб чиқиш;
  • “Fitch Ratings” ёки “Standard & Poor’s” халқаро рейтинг агентликларининг “В” даражасидан ёки “Moody’s Investors Service” рейтинг агентлигининг “В2” рейтингидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши;
  • охирги уч йиллик молиявий ҳисоботларига аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси мавжудлиги;
  • давлат бюджети маблағлари, шу жумладан Молия вазирлиги томонидан янги тартибга мувофиқ жойлаштирилган молиявий ресурслар бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги;
  • МБ томонидан ўрнатилган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан амалдаги чора ва санкциялари мавжуд бўлмаслиги;
  • 500 млрд сўмдан кам бўлмаган регулятив капиталига эга бўлиши.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах