Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Соғлиқни сақлаш вазирлигида – янги лавозимлар, тузилма ва устама

05.10.2020

Читать на русском языке

 

Президент томонидан 2020 йил 2 октябрдаги ПҚ-4847-сон қарор  имзоланди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига соғлиқни сақлаш вазирининг:

  • тиббий ёрдамни ташкиллаштиришга;
  • ихтисослашган тиббий хизмат ва янги технологияларни жорий этишга;
  • оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатликни таъминлашга;
  • стратегик ва рақамли тиббиётни ривожлантиришга;
  • молия, инвестиция ва моддий таъминотга масъул ўринбосар лавозимлари киритилди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимини Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи ҳам бирга олиб боради. Бу пойтахтда жойлашган барча давлат тиббиёт муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, уларда замонавий профилактика, диагностика ва даволаш услубларини жорий қилиш, халқаро стандартлардан қолишмайдиган тиббиёт инфратузилмасини яратиш мақсадида амалга оширилди. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими эса тугатилди.

 

Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг янги ташкилий тузилмаси, унинг марказий аппаратининг ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмалари тасдиқланди. Бунда марказий аппаратда бошқарув ходимларининг чекланган сони 121 нафардан 139 нафарга қадар, ҳудудий органларда ходимларининг чекланган сони 391 нафардан 423 нафарга қадар оширилди. Бу бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган штат бирликларидир. Бунга жавобан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари штати мақбуллаштирилади.

 

Бундан ташқари, ҳужжат билан:

а) қуйидагиларни лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этишнинг янги тартиби киритилмоқда:

  • Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишлича Жўқорғи Кенгес Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда;
  • ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари, ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари бош шифокорлари, ҳудудий тиббий диагностика марказлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари - соғлиқни сақлаш вазири тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари томонидан.

б) 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб – Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама жорий этилади. У рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда тўланади:

  • 1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
  • 3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
  • 5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
  • 10 йилдан 15 йилгача — 1;
  • 15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
  • 20 йилдан юқори — 1,5.

 

Кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажини ҳисоблаш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. Устама Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шаклланадиган бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.