Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш тартибига қандай ўзгартиришлар киритилди

07.01.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 828-сон қарори қабул қилинди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2019 йилдаги 778-сон қарори билан тасдиқланган Низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилди.

 

«GSMA (Global System for Mobile Communication Association)» тушунчаси кенгайтирилди. Бу халқаро мобил аппарат идентификаторини яратиш учун ишлатиладиган ТАС кодини тақсимлаш бўйича глобал бошқарувчидир. Уюшма ТАС рақамларининг расмий интервалларини 3GPP мос келувчи барча қурилма ишлаб чиқарувчиларига тарқатади ва ушбу интервалларни ва қурилма модели маълумотларини маълумотлар базасига ёзиб олади. Ушбу маълумотлар базасига асосланиб қурилмани қидириш ва идентификация қилишга ваколатли ташкилотларга IMEI орқали мобил қурилма ишлаб чиқарувчиси ва моделини аниқ идентификациялаш имконини беради.

 

«Импорт қилувчи» тушунчасига қўшимчалар киритилди. Мазкур тушунчага мобил қурилмаларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кирадиган жисмоний ва юридик шахслар (илгарифақат тадбиркорлик субъектлари) киритилган. Энди улар олиб кирилаётган қурилмаларни тегишли божхона режимида расмийлаштириши лозим.

 

«Қора рўйхат» талаблари ўзгартирилди. Энди унга тизимда рўйхатдан ўтмаган, клонланган, IMEI-коди аниқланмаган, GSMA қора рўйхатида бўлган мобил қурилмалар  киритилади (роумингдаги мобил қурилмаларни ўз ичига олади).

 

Низомга бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Бухорий