Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Ходимларга эга ЯТТ қандай ҳисоботни топширади

17.05.2021

Читать на русском языке

Якка тартибдаги тадбиркор бир нафар ходимга эга. Яқинда ДСҚдан ҳисобот топшириш зарурлиги ҳақида хабарнома келди. Айнан нимани топшириш зарур?

 

Buxgalter.uz мазкур масала бўйича Молия вазирлиги вакилининг батафсил тушунтиришини эълон қилганди. Шунингдек, вазиятни ДСҚ ЯТТга солиқ солиш бўлими бошлиғи Пўлат ДАВЛЕТОВ шарҳлаб берди:

 

“Мен якка тартибдаги тадбиркор сифатида, битта ёрдамчини ишга олдим. Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад йилига 100 млн сўмдан ошмайди. Қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС ва ижтимоий солиқни ўзим ва ходим учун тўлайман.

100 млн сўмдан кам даромадга эга бўлган ЯТТ қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаши мумкинлигини тўғри тушундимми (СКнинг 385-моддаси 2-қисми)? Ва якка тартибдаги тадбиркорнинг ходими ҳам қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаши мумкинми (СКнинг 385-моддаси 3-қисми, 2-банди)?1 Қандай ҳисоботларни топшириш лозим?”

 

- Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб СКнинг 385-моддаси 8-қисмига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган солиқ солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади.

 

Бунинг учун якка тартибдаги тадбиркор ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай даромадлар тўғрисидаги декларацияни топшириши керак.

 

Ушбу ҳисоботда якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимга нисбатан ижтимоий солиқ ҳисобга олинмайди.

 

Ёлланган ходимга унинг шахсий картасига ҳар ойда автоматик тарзда БҲМнинг 50%и миқдорида (245 000 сўм : 50% = 122 500 сум.)2 ижтимоий солиқ ҳисобланиши маълум қилиниши зарур бўлади.

 

________________

1 СКнинг 385-моддаси 2-банди 30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-659-сон Қонунга мувофиқ ўз кучини йўқотган - таҳр. изоҳи.

2 Тушунтиришни эълон қилиш санасида БҲМ қиймати.

 

Давомини buxgalter.uz да ўқинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_