Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

15.06.2023

Читать на русском языке

Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Жорий йил май ойида умумий инфляция йиллик ҳисобда 10,4 фоизгача секинлашди. Базавий инфляция секинроқ пасайиб 12,4 фоизни ташкил этди.

 

Кенг қамровли инфляцион жараёнларнинг юмшаб бораётгани истеъмол саватидаги нархи 10 фоиздан юқори ошган товар ва хизматларнинг улушини 50 фоизгача камайишига имкон берди. Бироқ, ушбу кўрсаткич 2020-2021 йиллардаги 30-40 фоиздан юқори даражада шаклланган.

 

Ўтган йилги юқори база таъсирларини тугаб бориши, мавсумий омиллар ва тартибга солинадиган нархларнинг деярли ўзгаришсиз сақланлиги ҳамда миллий валюта алмашув курсининг нисбатан барқарор даражада бўлганлиги инфляциянинг пасайишига хизмат қилган асосий омиллардан бўлмоқда.

 

Кейинги 12 ой учун аҳолининг инфляцион кутилмаларини пасаювчи тренди давом этиб, май ойида 13,7 фоизни ташкил этди. Ички иқтисодий шароитларнинг барқарорлашиб бораётгани тадбиркорларнинг инфляцион кутилмаларининг 13,5 фоизгача пасайишида ўз аксини топди.

 

Иқтисодий фаолликнинг муқобил кўрсаткичларининг аксарияти жорий йилнинг апрель-май ойларида ўсувчи динамикани давом эттириб, узоқ муддатли тенденциядан юқорироқ шаклланди. Банклараро битимлар ҳажми ҳамда савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мос равишда 1,6 ва 1,4 баробарга ошгани иқтисодиётда юқори истеъмол фаолликнинг сақланиб қолаётганлигидан далолат беради.

 

Жорий йилнинг май ойида жисмоний ва юридик шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари мос равишда 20,8 ва 17 фоизни ташкил этиб, жами муддатли депозитларнинг ўтган йилга нисбатан 1,5 бараварга, аҳоли депозитларини эса 1,6 бараварга ўсиши кузатилди.

 

Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари май ойида бироз пасайиб, 22,8 фоиз даражасида шаклланди. Ўз навбатида, кредитлаш ҳажмининг ўсиши асосан чакана кредитларни юқори суръатларда ўсиши ҳисобига таъминланмоқда. Май ойи якунлари бўйича чакана кредитлар қолдиғи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайган.

 

Макроиқтисодий ривожланишнинг базавий сценарийси доирасида 2023 йил якунига қадар инфляциянинг 8,5-9,5 фоизгача пасайиши ҳамда инфляцияни пасайтирувчи омиллар таъсирини оширувчи омилларга нисбатан кучлироқ бўлиши кутилмоқда.

 

Базавий инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг барқарор пасайиш траекториясига ўтиш, иқтисодиётда нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини сақлаб қолган ҳолда, асосий ставкани пасайтириш имкониятларини юзага келтириши мумкин.

 

Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2023 йил 27 июлга белгиланган.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах