Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли зачесть уплаченный покупателем НДС, если поставщик – «на картотеке» Что нужно знать о новом порядке налогообложения дивидендов нерезидентов в 2026 году Когда признавать доходы от реализации туров и как их отражать в учете Когда признавать доходы от реализации туров и как их отражать в учете

Рамазон Ҳайитини нишонлаш 30 март куни бошланади

27.03.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 26.03.2025 йилдаги "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-124-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига мувофиқ жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келади.

 

Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади.

 

Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитларга кўра тўхтатилиши мумкин бўлмаган ишлар (узлуксиз ишлайдиган ишлаб чиқариш, аҳолига кундалик хизмат кўрсатиш, вахта усулида иш ва бошқалар) байрам ишланмайдиган кунларида бажарилганда, дам олиш кунлари кўчирилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.03.2025 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова