Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2025 йилдаги 633-сон қарори билан транспорт-логистика марказларининг инфратузилмаси ва жиҳозланишига қўйиладиган мезонлар ва талаблар тасдиқланди. ТЛМлари (транспорт-логистика марказлари) махсус Реестрга киритилади ва улар ўз рейтингига эга бўлади. Рейтингдаги умумий баҳо Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингидаги баллар ва ТЛМ учун тасдиқланган кўрсаткичлар бўйича қўшимча баллар йиғиндиси асосида шакллантирилади.
Ҳужжат 2026 йил 10 январдан кучга киради. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.
ТЛМни жиҳозлаш ва инфратузилмасига қўйиладиган талаблар
633-сон ВМҚ минтақавий ва халқаро ТЛМ ҳудуди, асбоб-ускуналари, техник таъминоти, омборлар, контейнерларни сақлаш зонаси ва қуруқ портлар, транспорт-логистика марказлари фаолиятининг бошқа жиҳатларига қўйиладиган Намунавий талаблар пакетини белгилайди.
Хусусан, ТЛМ аҳоли пунктлари, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ёки қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан ташқарида жойлашган бўлиши керак. Бунда ажратилган ер участкаларида фаолиятнинг бошқа турларига йўл қўйилмайди.
Темир йўллардан, автомобиль йўллари узелларидан, халқаро ёки давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларидан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун етарли бўлган йўл бўйлаб ТЛМгача бўлган масофа 3 км дан ошмаслиги керак.
ТЛМлари жойлашган жойига қараб мамлакатлар ёки минтақалар учун тақсимлаш ва йиғиш маркази вазифасини бажара олиши керак.
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.
Подробнее: https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/mhhsga_utish_qoidalarida_nima_uzgarmoqda