Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТИФ бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи: акция доирасида тўлашга улгуриб қолинг – жарима ҳисобдан чиқарилади Президентнинг ПФ-175-сонли Фармонига асосан бизнес учун солиқ қоидалари қандай ўзгаради Воситачи (маркетплейс) чегирмаси НКТ чекида қандай акс эттирилади

МҲХСга ўтиш қоидаларида нима ўзгармоқда

17.09.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 15 сентябрдаги «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-282-сон қарори билан янги тизимли ислоҳот бошланади.

 

Ҳужжат 2025 йил декабрь ойида кучга киради. Асосий ўзгаришлар – buxgalter.uz шарҳида:

 

2026 йил 1 январдан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги gov.uz ва data.egov.uz платформаларида Жамоат аҳамиятига эга ташкилотларнинг электрон реестрини юритади.


Бу тоифага фаолият тури ва (ёки) активлар миқдори бўйича юқори ижтимоий/иқтисодий таъсир ва кенг доирадаги манфаатдор томонларга эга тадбиркорлик субъектлари киритилади.

 

Реестрга киритилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб корхоналар МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритишни жорий этишни ташкил этишга мажбур. Навбатдаги (иккинчи) йил якуни бўйича эса – МҲХС талабларига мувофиқ молиявий ҳисоботни тузади ва уни аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилади (МҲХС га ўтишнинг илгариги муддатлари назарда тутилган юридик шахслардан ташқари).

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг

Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/tatil_-_2020_nimalarni_hisobga_olishga_tugri_keladi
.