Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как воскресенье в отпуске влияет на размер отпускных Как заполнять отчетность по НДФЛ и социальному налогу в проактивном порядке Пример заполнения отчетности по НДФЛ и социальному налогу в проактивном порядке Пример заполнения отчетности по НДФЛ и социальному налогу в проактивном порядке

1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади

24.06.2026

Читать на русском языке

Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.

 

1 июлдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар, шу жумладан болалар нафақалари ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тўловлар 7 фоизга оширилади:

• ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори 983 минг сўм этиб белгиланди;

• ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори –1,083 миллион сўм;

• пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори –ойига 504 минг сўм.

 

Кам таъминланган оилаларда ҳар ойлик болалар нафақаси миқдори:

• 3 ёшгача бўлган бола учун – 386 минг сўм;

• 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бола учун – 295 минг сўм);

• иккинчи фарзанд учун – 177 минг сўм;

• учинчи ва ундан кейинги тўловлар учун – 118 минг сўм.

 

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ойига 450 минг сўмни ташкил этади.

 

1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабалар стипендиялари ҳам 7 фоизга оширилади.

 

1 сентябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1,36 млн сўмни ташкил этади. Базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўмдан 440 минг сўмга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.06.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                           Лола Абдуазимова