Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

1 октябрдан нималар ўзгаради

28.09.2026

Norma.uz портали 2026 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

 

* Электротехника саноати корхоналарига янги имтиёзли кредитлар берилади.

 

* Экспорт божхона йиғимлари 30 фоизга пасайтирилади, импорт қилувчилар эса товарларни олиб киришда ҚҚСни ҳисобга олишлари мумкин бўлади. 

 

* Ўзини ўзи банд қилганлар ва кичик бизнес учун кредитлар бўйича фоиз харажатларини компенсация қилиш механизми жорий этилади.

 

* Марказий депозитарий давлат улуши юқори бўлган компанияларнинг қимматли қоғозларига бўлган ҳуқуқлар ҳисобини юритади. 

 

* Хавфли чиқиндилар бўйича статистика ҳисоботи йиллик даврийликка ўтказилади. 

 

* «Uy-joy» тизимида идентификатор олмасдан қурилиш тақиқланади.

 

* Бозор ва савдо мажмуалари учун «E-bozor» рақамли платформаси ишга туширилмоқда.

 

* Тадбиркорлар томонидан молиявий жарималарни тўлаш тартиби юмшатилиб, уларнинг суд томонидан бекор қилинганлиги учун компенсация жорий этилмоқда.

 

* Сув тежовчи технологияларни маркировкалаш талаблари ва субсидиялаш тартиби ўзгартирилди.

 

* ЯИДХП мол-мулк билан боғлиқ операцияларни блокировка қилиш, банк ва SIM-карталарни назорат қилиш бўйича хизматлар кўрсатади.

 

* Қон хизмати ташкилотларида мажбурий икки босқичли скрининг жорий этилади.