Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади

17.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2017 йилдаги 602-сон қарори билан Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказининг тузилмаси тасдиқланди ва унинг фаолияти тартиби белгиланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва унинг ҳудудий филиаллари Давлат рақобат қўмитаси  тузилмасида Президентнинг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сон қарорига асосан ташкил этилган.

 

Марказ юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси бўлиб, аҳоли ва тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил этади. Ўқув курсларига вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда ССП мутахассислари ўқитувчи сифатида жалб этилиши мумкин. Улар томонидан ўтказилган машғулотларга ҳақ тўлаш  тасдиқланган миқдорлар бўйича уларни юборган органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига тўланади.

 

Марказ ва унинг ҳудудий филиалларини сақлаш бўйича жорий харажатларга (Марказнинг штатдаги ходимларига тўланадиган иш ҳақи харажатларидан ташқари) Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг ССПга тушадиган маблағлари ҳисобидан тўлов амалга оширилади. Ўқув курслари тингловчилари учун ўқув материаллари, тарқатма материаллар ва идора жиҳозлари ҳам шу манбадан харид қилинади.

 

Ўқув курслари олий таълим муассасалари ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари биноларида ўтказилиши мумкин.

 

Марказ Тошкент шаҳри, И.Каримов кўчаси, 55-уйда жойлашган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Олег Заманов,

 экспертимиз.