Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ташкил этилди

02.05.2017

 

Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПҚ–2897-сон қарори билан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 

Энг аввало, давлат қўмитаси ҳузурида Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва унинг ҳудудий филиаллари ташкил этилди. Қатор соҳа вазирлик ва идоралари, шунингдек тижорат банклари ҳамда Савдо-саноат палатаси ўқув курсларини ўтказишда фаол иштирок этади.

 

Илгари ёзганимиздек, хусусийлаштирилган объектлар негизида  лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун республикамиз туманларида ўқув курслари ташкил этилади.

 

Бундан ташқари, қўмитанинг ташкилий тузилмаси, унинг марказий аппарати (бошқарув ходимларининг умумий чегараланган сони – 125 киши) ва ҳудудий бўлинмалари тузилмаси тасдиқланди.

 

Қарор билан «2017-2018 йилларда хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашишнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чора-тадбирлари дастури» маъқулланган бўлиб, у қуйидаги элементларни ўз ичига олади:

  • хусусийлаштирилган корхоналар ва объектлар маълумотлар базасини яратиш (1.01.2018 йилгача фойдаланишга топширилади);
  • хусусийлаштирилган корхоналар фаолияти кўрсаткичлари таҳлили;
  • хусусийлаштирилган корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини тиклаш, кенгайтириш ва ошириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • тадбиркорларни ўқитишни ташкил этиш ва ташкилий чора-тадбирлар.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум