Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Пулларингизни онлайн-омонатларда сақланг

18.04.2019

Читать на русском языке

Қандай қилиб кўп куч сарфламай, фойдаланилмаётган пулларни ишлашга ва фойда келтиришга мажбурлаш мумкин? Мамлакатимиз банкларидаги энг фойдали омонатларга оид навбатдаги шарҳни тайёрлаш чоғида norma.uz портали мухбири шуни аниқлашга уринди.

 

Аввалги шарҳ билан солиштирганда омонатлар бўйича фоиз ставкалари сезиларли даражада ошган. Бугунги кунда йиллик 20–21% ставкали омонатлар кўп таклиф этилмоқда. Жамғармаларни 22% остида қўйиш ҳам таклиф қилинмоқда. 

 

Омонатни танлаётганда фоиз ставкаси билан чекланмаслик керак. Шартларга эътибор қаратиш лозим. Бугунги кунда айнан улар сабабли бир хил ставкали омонатлар бир-биридан фарқланади. Мисол учун, «Савдогарбанк» ва «Саноатқурилишбанк»да фоизлари аванс тариқасида тўланадиган омонатлар бор. Яъни маблағ қўйган куннинг ўзидаёқ даромад олишни бошлайсиз. Айнан шу сабабли ушбу шарҳда омонатларнинг шартларига кўпроқ эътибор қаратдик (жадвалга қаранг).  

 

Бугунги кунда уйдан ва офисдан чиқмай туриб яхши шартларда омонат очиш имкони яратилгани ҳам кўпчиликка маъқул келади. Бунинг учун пластик карта ва керакли банкнинг мобил иловаси бўлса кифоя. Энди пластик картадаги пулни қаерда қабул қилишларини излашга ҳожат қолмади. Бугунги кунда 29 та банкдан 24 таси ушбу имкониятни тақдим этмоқда. Бунинг устига, 29 та банкдан 20 таси пластик картадаги бўш маблағларни янада қулай шартларда – онлайн-омонатлар ёрдамида фойдали жойлаштириш имконини бермоқда.

 

Фақат карточкангизга хизмат кўрсатувчи банкда эмас, балки бошқа банкда онлайн-омонат очишни маъқул кўрсангиз, бунинг учун бироз югуришингизга тўғри келади. Уни очтирсангиз бас, сўнг барча операцияларни мобил телефон ёрдамида амалга ошираверасиз.

 

Тўғри, айрим ноқулайликларга тўқнаш келиш – дастлабки даврда сарф-харажат қилиш эҳтимоли бор. Ҳозирча маҳаллий банкларнинг мобил иловалари унча ривожланмаганини тан олиш керак. Турли техник нуқсонлар ва ахборот кузатувининг заифлиги омонатчига хуш келмаслиги мумкин.

 

Мисол учун, яқинда «Турон-банк» онлайн-омонатларининг эгалари банк ойлик фоиз тўлови сифатида талаб қилиб олингунгача счётга ўтказиши керак бўлган маблағлар ўз вақтида тушмаганига гувоҳ бўлдилар. Омонатни муддатидан олдин ёпиш тугмаси ишламади. Муаммони ҳал этиш учун банкнинг ишонч телефонига қўнғироқ қилдилар. У бир сутка ичида бартараф этилди. Ходимлар ёрдам сўраб мурожаат қилганларга сервер ускунасини алмаштириш ва иловаларнинг дастурий таъминотини янгилаш ишлари боис шундай муаммо юз берганлигини айтдилар.

 

Хуллас, онлайн-омонатлар ва мобил иловалардан фойдаланиш билан боғлиқ юзага келадиган барча муаммоларни банкингизнинг расмий сайтида кўрсатилган телефонлар орқали мурожаат қилиб осонгина ҳал қилишингиз мумкин. Улар бу масалаларда мижозлар билан бажонидил мулоқот қиладилар, сабаби шу орқали хизматларини такомиллаштира оладилар.

 

Шундай қилиб, банклар кесимида энг фойдали амалдаги сўмдаги омонатлар ҳақида тўплаган ахборотимизни жадвал шаклида эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Т/р

Банк

Ўзи келиб қўйиладиган омонат

Онлайн-омонат

йиллик %

шартлар

йиллик %

шартлар

1

«Агробанк» АТБ

20

1) «Фаровон», 25 ой. Энг кам омонат – 1 млн. Фоизлар мижоз хоҳишига кўра нақд пулда ёки шахсий банк картасига (ойда бир марта) тўланади. Омонат муддатидан олдин, бироқ омонат амал қила бошлаганидан 6 ой ўтгач олинса, ставка – йиллик 7%.

 

2) «Баҳор-2019», 13 ой. Энг кам омонат – 1 млн. Фоизлар мижоз хоҳишига кўра нақд пулда ёки шахсий банк картасига (ойда бир марта) тўланади. Қўшимча маблағ киритиш назарда тутилмаган.

21

1) «Фаровон», 25 ой. Энг кам омонат – 1 млн.

Фоизлар автоматик равишда шахсий картага ўтказилади. Омонат муддатидан олдин, бироқ омонат амал қила бошлаганидан 6 ой ўтгач олинса, ставка – йиллик 7%.

 

2) «Баҳор-2019», 13 ой. Энг кам омонат – 1 млн.

Фоизлар автоматик равишда шахсий картага ўтказилади. Қўшимча маблағ киритиш назарда тутилмаган.

 

2

«Asia Alliance Bank» АТБ

21

«Истиқбол», 25 ой. Фоизлар ҳар ойда ёки омонат муддати тугагач капиталлаштирилмаган ҳолда тўланади. Қўшимча бадаллар қабул қилинмайди. 6 ойгача муддатдан олдин ёпилганда – фоизлар тўланмайди, 6 ойдан кейин – 17%.

21

«Истиқбол-онлайн», 25 ой. Фоизлар ҳар ойда ёки омонат муддати тугагач капиталлаштирилмаган ҳолда тўланади. Қўшимча бадаллар қабул қилинмайди. 6 ойгача муддатдан олдин ёпилганда – фоизлар тўланмайди, 6 ойдан кейин – 17%.

3

АТ «Алоқабанк»

20

«Aсtive», 25 ой. Нақд ва пластик картада қабул қилиниб, муддат тугагач омонатчига худди шу шаклда қайтарилади. Энг кам омонат – 5 млн.

 

Қўшимча бадаллар киритиш мумкин.

Фоизлар ҳар ойда тўланади, фойдаланилмаганлари капиталлаштирилмайди.

19

«Online sarmoya» 36 ой.  Қўшимча бадаллар киритиш мумкин. 100 минг сўмлик энг кам қолдиқни сақлаган ҳолда омонатни қисман сарфлашга рухсат этилади. 

 

4

 «Асака» АТБ

18

«Баҳор», 18 ойгача. Омонатни сақлашнинг энг кам муддати 3 ой, сўнг фоизлар ҳисобланади ва омонат ҳақиқатда сақланган давр учун тўланади. 6 ойгача – йиллик 16%, 12 ойгача – 17%, 18 ойгача – 18%. Қисман сарфлашга ва қўшимча бадаллар киритишга йўл қўйилмайди. 

16

«Mobile-uz.A», 13 ой.

Фоизлар ҳар ойда талаб қилиб олингунча счётга ўтказилади. Энг кам омонат – 100 минг. Қўшимча бадаллар киритишга йўл қўйилмайди.

 

5

 «Давр-банк» ХАТБ

20

«Даромад плюс», 13 ой. Нақд ва нақд пулсиз шаклда пул қабул қилинади. Энг кам омонат – 500 минг.

Фоизлар ҳар ойда тўланади.

20

«Даромад плюс», 13 ой. Нақд ва нақд пулсиз шаклда пул қабул қилинади. Энг кам омонат – 500 минг.

Фоизлар ҳар ойда тўланади.

6

«Ziraat bank Uzbekistan» (собиқ «UT BANK» АЖ)

22

25 ойга омонат. Энг кам омонат – 10 млн. Дастлабки 6 ойда тўлдиришга рухсат берилади. Фоизлар ҳар ойда тўланади. 6 ойгача муддатидан олдин олинганда МБнинг жорий қайта молиялаштириш ставкасининг (8%) 50%и миқдорида фоизлар тўланади, 6 ойдан кейин – МБнинг жорий қайта молиялаштириш ставкасида (16%). 

 

 

7

«InFinbank» АТБ

20

«Мададкор», 12 ой. Энг кам омонат – 1 млн. Нақд пулда ва пластик картада қабул қилинади. Фоизлар ҳар ойда тўланади. Муддатидан олдин ёпилганда фоизлар тўланмайди, илгари тўланганлари эса омонат суммасидан тўлиқ ҳажмда ушлаб қолинади.  

 

21

1) «Сохрани онлайн», 25 ой. Энг кам омонат – 50 млн. Дастлабки 12 ойда муддатидан олдин ёпилганда илгари тўланган % омонатнинг асосий суммасидан ушлаб қолинади. 13-ойдан бошлаб ёпилганда 12 ой учун илгари тўланган % сақланиб қолади, кейингилари учун эса омонатнинг асосий суммасидан ушлаб қолинади.

Фоизлар ҳар ойда тўланади.

Қўшимча бадаллар киритишга йўл қўйилади.

2) «Приумножь онлайн», 25 ой. Энг кам омонат – 100 млн. Омонатдан қисман фойдаланиш назарда тутилган. Муддатидан олдин ёпилганда тўлиқ бўлмаган ой учун % тўланмайди. Қисман ҳисобдан чиқариш, қўшимча бадаллар киритиш, муддатидан олдин ёпиш мумкин.

8

«Ипак йўли банк» АТИБ

18

1) «Юбилейный», 6 ой, фақат банкдаги бошқа омонатларни қайта расмийлаштириш йўли билан очилади;

 

2) «Самарадор-1», 13 ой. Муддатидан олдин олганда омонатчи тўланган фоизларни қайтариши шарт;

3) «Самарадор-2», 25 ой. Омонат очилган кундан бошлаб 12 ва ундан ортиқ ой ўтгач муддатидан олдин ёпилганда тўланган фоизлар омонатчида қолади.

16

«Ҳамиша Тайер», 25 ой.  12 ва ундан ортиқ ой ўтгач муддатидан олдин ёпилганда тўланган фоизлар омонатчида қолади. 

«Ҳамиша Тайер» омонати омонатчига омонат суммасининг 80%и миқдорида имтиёзли кредит олиш имконини беради.

 

9

«Ипотека-банк» АТИБ

18

«Макон», 25 ой. Қўшимча маблағ киритишга йўл қўйилади, капиталлаштирилмайди. Муддат тугагунча омонатдаги пул маблағлари талаб қилинса, фоизлар йиллик 1% ҳисобидан келиб чиқиб ҳисобланади. 

18

«Премиум», 24 ой. Фоизлар ҳар ойда тўланади, капиталлаштирилмайди. Қўшимча маблағлар қабул қилинмайди. Омонат муддатидан олдин ёпилганда фоизлар йиллик 14% ҳисобидан келиб чиқиб ҳисобланади.

10

«Капитал банк» АТБ

19-22

«Удобный». Фоиз ставкаси маблағларнинг омонатда турган муддатига боғлиқ.

 

1 ойдан 3 ойгача – йиллик 19%, 4 ойдан 6 ойгача – йиллик 20%, 7 ойдан 9 ойгача – 21%, 10 ойдан 12 ойгача – 22%, 13 ойдан 24 ойгача – 19%.

 

Омонатни тўлдириш мумкин, омонатни қисман олиш мумкин эмас.

21

«Онлайн», 24 ой. Омонатни тўлдириш мумкин, омонатни қисман олиш мумкин эмас.

 

11

«KDB Bank Uzbekistan» АЖ

0

Омонат муддати ва миқдори чекланмаган, тўлдириш мумкин.

 

 

12

«Қишлоққурилиш банк» АТБ

21

«Келажак бунёдкори», 25-36 ой. Нақд, нақд пулсиз ва пластик карталардаги маблағлар қабул қилинади. Фоизлар ҳар ойда нақд шаклда тўланади ёки нақд пулсиз шаклда айтилган тўловга ўтказилади.

 

Дастлабки 12 ойда муддатидан олдин ёпилганда илгари ҳисобланган фоизлар омонатнинг асосий суммасидан чегирилади, 12 ойдан кейин эса – ушбу даврга МБнинг жорий қайта молиялаштириш ставкасининг 50%и миқдорида фоизлар тўланади.

 

 

13

ТИФ Миллий банки

21

«Инвестиция», 18 ой. Энг кам омонат – 1 млн. Фоизлар ҳар ойда, капиталлаштирилмаган ҳолда тўланади. Омонат нақд ва нақд пулсиз шаклда тўлдирилади. Омонат муддатидан олдин олинганда: 3 ойгача – йиллик 0%, 3-17 ойда – 16%.

21

«Инвестиция», 18 ой. Энг кам омонат – 1 млн. Фоизлар ҳар ойда, капиталлаштирилмаган ҳолда тўланади. Нақд ва нақд пулсиз шаклда тўлдирилади. Омонат муддатидан олдин олинганда: 3 ойгача – йиллик 0%, 3-17 ойда – 16%.  

14

«Ориент Финанс» ХАТБ

20

«OFB Elite», 1100 кун. Энг кам омонат – 10 млн.

20

«OFB Elite», 1100 кун. Энг кам омонат – 10 млн.

15

Пойтахт банк

21

1) «Пойтахт», 25 ой. Фоизлар ҳар ойда тўланади, қисман олиш ва тўлдириш мумкин эмас;

2) «Фойдали», 36 ой. Энг кам омонат – 1 млн, тўлдириш мумкин, бироқ 1 млн дан ортиққа эмас. Омонатни қисман олиш мумкин эмас.

 

 

16

«Ravnaq-bank» ХАТБ

21

«Истиқбол», 36 ой. Энг кам омонат – 500 минг.

21

«Истиқбол», 36 ой. Энг кам омонат – 500 минг.

17

«Савдогар» АТБ

20

13 ойга омонат. Омонат қўйилган биринчи кундан бошлаб фоизлар ҳар ойда (ой бошида) аванс тариқасида тўланади.

18

13 ойга омонат. Омонат қўйилган биринчи кундан бошлаб фоизлар ҳар ойда (ой бошида) аванс тариқасида тўланади.

18

«Садератбанк Тошкент»

16

5 йилга омонат. Энг кам сумма – 10 млн.

 

 

19

 «Трастбанк» ХАТБ

20

«Ишонч», 36 ой. Нақд ва нақд пулсиз шаклда қабул қилинади. Фоизлар ҳар ойда ёки муддат тугагач капиталлаштирилмаган ҳолда тўланади. Муддатдан олдин ёпилганда омонат бўйича фоизлар сақланади ва ҳар 6 ой учун тўланади. Омонатчи дастлабки 24 ой давомида ойда бир марта қўшимча бадал киритиши мумкин.

16

«Онлайн келажак», 13 ой. Энг кам омонат – 1 млн. Омонат бўйича фоизлар омонатчининг хоҳишига кўра ҳар ойда ёки муддат тугагач капиталлаштирилмаган ҳолда тўланади.

 

20

 «Туркистон» ХАТБ

20

«Келажак сармоя», 13 ой. Энг кам омонат – 20 млн. Нақд ва нақд пулсиз шаклда қабул қилинади. Фоизлар ҳар ойда пластик картага ёки нақд пулда тўланади.

 

 

21

«Туронбанк» АТБ

21

«Келажак», 3 йил. Фоизлар ҳар ойда тўланади, тўлдириш ва сарфлаш операциялари назарда тутилмаган. 

20

«Эксклюзив», 18 ой. Энг кам омонат – 1 млн. 1 млн сўм қўшимча бадал киритиш мумкин. Омонат суммасининг 30%и миқдорида сарфлаш операциялари назарда тутилган.

22

Ўзагроэкспортбанк

20

«Имкон», 36 ой. Фоизлар ҳар ойда тўланади, талаб қилинмаган фоизлар капиталлаштирилмаган ҳолда талаб қилиб олингунча депозитга ёхуд пластик картага ўтказилади.

20

«Имкон», 36 ой. Фоизлар ҳар ойда тўланади, талаб қилинмаган фоизлар капиталлаштирилмаган ҳолда талаб қилиб олингунча депозитга ёхуд пластик картага ўтказилади.

23

«ЎзСҚБ» АТБ

19

«Мега Вклад», 777 кун. Энг кам омонат – 2 млн. Нақд ва нақд пулсиз шаклда қабул қилинади.

Қўшимча маблағлар қабул қилинмайди. Фоизлар омонатчининг хоҳишига кўра ҳар ойда тўланади.

 

21

 

 

 

 

 

 

 

 

20

«Muddatini tanlang», 36 ой. Энг кам омнат – 1 млн. Фоизлар ҳар ойда пластик картага ўтказилади. 

 

«Plаtinum» 26 ой. Энг кам омнат – 2 млн. Фоизлар ҳар 2 ой учун аванс тариқасида тўланади. Бир йилгача муддатидан олдин ёпилганда фоизлар ҳисобланмайди, илгари тўланганлари эса омонатнинг асосий суммасидан ушлаб қолинади. Бир йилдан кейин амалдаги сақлаш муддати учун йиллик 16% миқдорида фоизлар тўланади.

24

«Универсал банк» ХАТБ

22

«Marvarid-25», 25 ой. Энг кам омонат – 5 млн. Фоизлар ҳар ойда тўланади, омонат суммаси киритилган шаклда қайтарилади.

 

 

25

«Hi-Tech Bank» ХАТБ

15

«Истиқбол», 12 ой. Фоизлар ҳар ойда тўланади.

15

«Истиқбол», 12 ой. Фоизлар ҳар ойда тўланади.

26

АТ «Халқ банки»

21

«Хазина-3», 25 ой. Нақд ёки пластик карталар орқали нақд пулсиз шаклда қабул қилинади. Энг кам омонат – 500 минг. Қўшимча бадаллар киритилмайди.

 

 

27

 «Hamkorbank» АТБ

20

«Baraka», 13 ой. Энг кам омонат – 5 млн.

Фоизлар ҳар ойда тўланади.

Омонат расмийлаштирилганидан кейин 13 ой ўтмасдан ёпилса, улар ҳисобланмайди.

 

Омонат муддати тугагач маблағлар қолдиғига йиллик 0,1% миқдорида фоизлар ҳисобланади.

 

20

«Baraka», 6 ой.

Энг кам омонат  – 10 млн.

Қўшимча бадал киритиш ёки омонатнинг бир қисмини сарфлаш назарда тутилмаган.

 

Фоизлар ҳар ойда мижознинг мобил счётига ўтказилади.

 

Омонат муддатидан олдин ёпилганда фоизлар ҳисобланмайди.

28

Мададинвест банк

20

«Мададкарим», 25 ой. Фоизлар ҳар ойда тўланади.

 

 

29

«Микрокредитбанк» АТБ

20

«Барқарор» 12, 24, 36 ой. Омонатлар нақд пулда қабул қилинади. Энг кам сумма – 5 млн.

 

5 млн доирасида қўшимча бадал киритиш мумкин. Фоизлар мижознинг хоҳишига кўра ҳар ойда ёхуд омонат муддати тугаганда тўланади.

 

21

«Барқарор», 12, 24, 36 ой. Энг кам бадал – 1 млн. Қўшимча бадаллар қабул қилинади. Фоизлар мижознинг хоҳишига кўра ҳар ойда ёхуд омонат муддати тугаганда тўланади.

 

 

Жадвал банкларнинг расмий сайтлари ва мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматлари ахбороти асосида тузилган. Омонатларнинг шартлари ўзгариши мумкин, шу сабабли омонат очиш пайтида улар билан яқиндан танишиб чиқиш зарур. Банкларнинг расмий сайтлари ва офисларида тегишли ахборот мавжуд.

 

Олег Гаевой.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах