Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ОТМга ҳужжатлар қандай топширилади

12.06.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2019 йилдаги 468-сон қарори билан Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

                

Илгари ёзганимиздек, абитуриентларни қуйидаги янгиликлар кутмоқда:

биринчидан, 2019/2020 ўқув йилидан Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган ОТМ бакалавриатига ўқишга кириш учун абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки электрон тартибда  ЯИДХП орқали амалга оширилади. Янги тартиб дахл қиладиган ОТМ бўйича таклифлар яқин кунларда Давлат комиссиясига киритилади (ВМнинг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган низомга қаранг).

 

иккинчидан, тест синовларида иштирок этиш учун ўқишга кириш йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан 0,5 ЭКИҲ миқдорида тўлов ундирилади (ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда – ушбу сумманинг 90%и миқдорида). Ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно. Ўқишга кириш йилидаги битирувчилар учун тест синовларида иштирок этиш бепул. Ҳужжатлар одатдаги тартибда ОТМ орқали топширилганда -  пул жойлардаги банклар кассалари томонидан қабул қилинади, ДХМ орқали рўйхатдан ўтказишда эса -  ДХМда жойлашган банк кассалари ҳамда ДХМ ходимлари томонидан нақд ва нақд пулсиз кўринишида қабул қилинади;

 

учинчидан, абитуриентлар учун call-марказлар ташкил этилади, унда улар ОТМда мавжуд факультетлар, бакалавриат таълим йўналишлари, қабул режалари тўғрисида батафсил маълумотларни олишлари мумкин.

 

ДХМ орқали рўйхатдан ўтказиш

Мазкур тартиб:

  • хорижий, хусусий ҳамда ҳарбий ОТМга, шунингдек тест синовларисиз фақат ижодий имтиҳонлар ўтказиладиган ОТМга;
  • магистратурага;
  • хорижий фукароларга;
  • Давлат комиссияси томонидан белгиланмаган ОТМга ўқишга киришга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Абитуриентлар ўзларининг доимий (вақтинча) рўйхатда турган жойидан қатъи назар, 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) исталган ДХМга ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириши мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун ариза берувчи ДХМга мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва 16 ёшга тўлмаганлар бевосита ДХМга мурожаат этади. ДХМ ходими сўровномани тўлдиради, ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтишда эса ариза берувчининг ўзи буни амалга оширади.

 

Сўровномага тегишли маълумотлар киритилиши учун шахс ДХМга қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:

  • паспорт (ИИБ томонидан берилган 09-шакл бўйича маълумотнома);
  • 16 ёшга тўлмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
  • имтиёзга эга бўлган абитуриентнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

 

Қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

 

QR-код  қўйилган ҳолда расмийлаштирилган сўровнома 2 нусхада чоп этилиб, улардан бири ариза берувчига берилади, бошқаси эса ДТМнинг тизимига автоматик тарзда киритилади. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг ДТМ расмий веб-сайтида тест синовлари ўтказиладиган кун (июль-август), вақти ва жойи ҳақидаги ахборотни жойлаштиради.

 

Абитуриент бир вақтнинг ўзида, ўқитишнинг бир шакли доирасида учтагача ОТМни танлаши мумкин. Бир нечта ОТМни танлашда топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги мос бўлиши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида жойлаштирилган ва 8.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.