Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ҳуқуқни қўллаш назоратга олинади

05.11.2019

Читать на русском языке

 

Мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини амалга ошириш тизими жорий этилмоқда (2.11.2019 йилдаги ПҚ-4505-сон қарорга қаранг).

 

Унинг энг асосий мақсадларидан бири –қарама-қаршиликлар, зиддиятлар, коррупцияга оид омиллар, бир-бирини такрорловчи ва коллизион нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш. Шунингдек, мониторинг ҳуқуқий тартибга солишнинг тўлиқлигини, қабул қилинаётган ҳужжатлар ижросининг ягона амалиётини, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳужжатларни қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини таъминлайди. Жорий этилаётган тизим норматив ҳужжатларнинг давлатнинг қонунлари ва халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини таъминлаш имконини беради, шунингдек ягона тушунча ва атамалар тизимини яратади.

 

Ҳуқуқий мониторинг давлат бошқаруви органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида тартибга солиш предмети бўлган ҳужжатлар бўйича амалга оширилади. Жараёнга адвокатлар, илмий-таълим муассасалари мутахассислари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, шунингдек, фуқароларни шартнома асосида жалб қилишлари мумкин.

 

Адлия вазирлиги – мазкур соҳада махсус ваколатли орган. Идора давлат бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган ҳуқуқий мониторингда иштирок этиш ва унинг жараёнида йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритиш, шунингдек ҳужжатларни танлаб олиб, такрорий ҳуқуқий мониторинг ўтказишга ҳақли.

 

Иш қуйидаги тартибда ҳар йили тасдиқланадиган режага асосан амалга оширилади:

  • 1 февралга қадар давлат бошқаруви органлари мониторинг ўтказилиши лозим бўлган НҲҲлар рўйхатини шакллантиради ва уни ўтган йил учун иш натижалари тўғрисидаги ҳисобот билан бирга Адлия вазирлигига тақдим этади. Режани бажариш чоғида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ҳар чоракда Адлия вазирлигига тақдим этилади;
  • 20 февралга қадар Адлия вазирлиги режа лойиҳасини ишлаб чиқади ваўтган йил учун ҳисоботни Ҳукуматга киритади;
  • 20 мартга қадар Вазирлар Маҳкамаси режани ҳамда ўтган йилги ижро натижалари тўғрисида ҳисоботни раёсат мажлисларида муҳокама қилган ҳолда тасдиқлайди.

 

Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан қўшимча ҳуқуқий мониторинг ўтказиш талаб этилган тақдирда режага қўшимча киритилмайди. Ҳуқуқий мониторинг ўтказиш, жумладан режани шакллантириш билан боғлиқ жараёнларнинг бориши Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимидаги махсус электрон майдончада акс этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах