Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Банклар активлари сифатини таснифлаш тартиби ўзгартирилди

17.12.2021

Читать на русском языке

Марказий банкнинг қарори (рўйхат рақами 2696-3, 10.12.2021 й.) билан Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришлар бир ой ўтгач кучга киради.

 

Ўзгартиришлар ва қўшимчалар Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг «Муаммоли активлар учун пруденциал талаблар – муаммоли активлар ва шартлари қайта кўриб чиқилган активлар тушунчаси тўғрисида»ги йўриқномасига, шунингдек халқаро тажрибага асосан ишлаб чиқилган.

 

Хусусан, «кредит таваккалчилиги», «муддати ўтган қарздорлик», «активларнинг жами қиймати» ва «кичик миқдордаги сумма» тушунчалари киритилмоқда.

 

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ активларга банклар томонидан ҳисобланган ва олинмаган фоизли даромадлар бўйича «оширилмайдиган» мақомини бериш ўрнига активлар сифатига қараб улар юзага келган даврда захираларни шакллантириш зарурлиги тўғрисидаги талаб киритилмоқда.

 

Шунингдек эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира миқдоридан юқори ликвидли таъминот қиймати чегирилиши назарда тутилади.

 

Бундан ташқари, Низом талабларига мувофиқ қуйидаги ҳолатларда кредит шартномаси шартлари ўзгартирилганда кредит таснифи ўзгартирилмайди ва шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб таснифланмайди:

  • фоиз ставкаси пасайтирилганда, бунда ўзгартиришдан сўнг миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз ставкаси МБ асосий ставкаси  + 2 фоиз банддан кам бўлмаслиги лозим;
  • кредит валютаси ўзгартирилганда, бунда кредит хорижий валютадан миллий валютага ўзгартирилганда кредитлар бўйича фоиз ставкаси МБ асосий ставкаси + 2 фоиз банддан кам бўлмаслиги лозим;
  • кредитнинг имтиёзли даври 6 ойгача узайтирилганда, бунда дастлабки график бўйича фоизлар тўлиқ тўланган ва янги графикда фоиз тўловлари назарда тутилган ҳамда кредитнинг имтиёзли даври тугамаган ва биринчи марта узайтирилаётган бўлиши, шунингдек шартноманинг охирги муддатини узайтириш узайтирилаётган имтиёзли муддатдан кўп бўлмаслиги шарт.

 

Бунда кредит шартномаси шартлари қайта кўриб чиқилаётган вақтда қарздорнинг барча банклардан олинган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги ҳамда:

  • қарздорнинг кредити сифати «стандарт» ёки «субстандарт» тоифасида бўлиши;
  • қайта кўриб чиқилаётган шартнома бўйича тўловларни тўлашда сўнги 6 ой ичида муддати кечиктирилган кунларнинг жами миқдори 60 кундан ошмаган бўлиши лозим.

 

Шу билан бирга, активларнинг вақтинчалик параметрлар бўйича таснифланиши қайта кўриб чиқилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2022 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.