Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш учун 7 трлн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади

26.10.2022

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори имзоланди.

 

Ҳужжат билан 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирларнинг йиғма параметрлари тасдиқланди. Унга кўра республиканинг 5284 та маҳалласида ички йўллар, ичимлик сув таъминоти, оқава сув таъминоти, электр ва газ таъминоти, таълим муассасалари, маданият, спорт ва бошқа объектларни ривожлантириш белгиланмоқда. 

 

Энг кўп маблағ Фарғона (716 та маҳалла учун 1,1 трлн сўм) ва Тошкент вилоятлари (712 та маҳалла учун 1 трлн сўм) учун, энг ками – Тошкент шаҳрига (67 та маҳалла учун 161,5 млрд сўм) ва Сирдарё вилоятига (122 та маҳалла учун 137,1 млрд сўм) сарфланиши кўзда тутилмоқда.

 

Шунингдек, маҳаллаларни ривожлантириш дастурлари доирасида қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда:

  • қурилиш-таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”жамғармалари орқали молиялаштирилади. Бунда маблағлар бюджетлараро трансфертлар сифатида ажратилади; 

Маълумот учун: бюджетлараро трансфертлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига, давлат мақсадли жамғармаларига ҳамда бунинг аксича ўтказиладиган, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ҳамда бунинг аксича ўтказиладиган маблағлар. 

  • 2022 йилда ажратилиб, йил якунига қадар ўзлаштирилмасдан қолган маблағлар Давлат бюджетига қайтарилмайди ва ушбу маблағлар 2023 йилда объектларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш учун мақсадли йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинди  ва 25.10.2022 йилдан кучга кирди.

 

Cобир Нурбердиев.