Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ўзбекистон қандай қилиб «яшил» иқтисодиётга ўтади

05.12.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 02.12.2022 йилдаги «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-436-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш дастури тасдиқланди. У қуйидаги стратегик мақсадларга эришишга мўлжалланган:  

  • иссиқхона газларининг ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35%га қисқартириш;
  • қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВт га ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30%идан кўпроғига етказиш;
  • саноат соҳасида энергия самарадорлигини камида 20%га ошириш;
  • ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 30%га камайтириш;
  • иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 млн гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш;
  • йилига 200 млн кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 млрд дан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30%дан ортиқроққа кенгайтириш;
  • қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65%дан ошириш ва бошқалар.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги «яшил» иқтисодиётни илгари суриш ва «яшил» ўсиш тамойилларини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари ташланмаларини қисқартиришга доир фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Энергетика вазирлиги – «яшил» энергетикани ривожлантириш, хусусан, қайта тикланувчи энергия манбалари ва водород энергетикасини кенг жорий қилиш, шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг энергия сиғимини камайтириш бўйича ваколатли орган.

 

2023 йил 1 июндан бошлаб маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экология ва атроф-муҳитга таъсирни чеклаш бўйича қўйилаётган талаблар асосида «яшил сертификатлар» тизими жорий этилади.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022–2026 йилларда иссиқхона газларининг чиқарилишини давлат томонидан тартибга солиш инфратузилмаси босқичма-босқич яратилади:

  • иссиқхона газларининг чиқарилишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва уларнинг давлат кадастрини юритиш;
  • иқтисодиёт тармоқлари кесимида иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартиришнинг мақсадли кўрсаткичларини белгилаш;
  • иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш бўйича фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб барча иссиқхона газларини қамраб олувчи Иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (MRV) йўлга қўйилади.

 

Иқтисодиёт тармоқларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини режалаштириш ва амалга оширишдан олдинги босқичларда уларнинг иссиқхона гази ҳажмини қисқартириш имконияти баҳоланади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган, қуввати 1 МВт дан юқори бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида ушбу станцияларнинг ўрнатилган қувватига нисбатан 25%дан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими мажбурий тартибда жорий этилади.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Париж битимининг (Париж, 2015 йил 12 декабрь) 6-моддасига мувофиқ, Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш механизми бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган ҳам ҳисобланади.

 

Қарор билан қуйидагилар ҳам тасдиқланди:

  • Саноат тармоқларида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш бўйича концепция;
  • 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси;
  • 25 та корхона ва ташкилотда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг энергия сиғими кўрсаткичини 2026 йилга келиб 2022 йилга нисбатан 20%га камайтиришга қаратилган 2022–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашнинг мақсадли параметрлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.12.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах