Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие минимальные ставки арендной платы использовать в Ташкенте для вашего вида деятельности Как сформировать платежку и отправить отчет по ИНПСКак уплачивать налог на имущество и представлять отчетностьКак уплачивать земельный налог и представлять отчетность

Эроннинг ШҲТга кириши тўғрисидаги халқаро шартнома тасдиқланди

09.03.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 07.03.2023 йилдаги “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-87-сон қарори қабул қилинди.

 

“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ 2022 йил 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш учун Эрон Ислом Республикасининг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум тасдиқланди.

 

Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятига тегишли билдиришнома юбориш топширилди.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига ушбу  шартноманинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлаш юклатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Курс валют

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум