Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Утверждены Концептуальные основы финансовой отчетности – фундамент для новых НСФО Компенсация за изъятые для общественных нужд земельные участки не будет облагаться налогами Как заполнять отчетность по НДФЛ с доходов от аренды имущества в проактивном порядке Как заполнять отчетность по НДФЛ с доходов от аренды имущества в проактивном порядке

Суғурта агентлари фаолияти тартибга солинди

04.06.2026

Читать на русском языке

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи (02.06.2026 й. АВ рўйхат рақами 3845-сон,) билан Суғурта агентлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Мазкур Низомга кўра: 

  • суғурта агенти бир вақтнинг ўзида суғурталовчининг бошқарув ва назорат органлари аъзолари ва раҳбарлари, шунингдек ходими бўлиши мумкин эмас;
  • жисмоний шахс-суғурта агенти ўзи ва яқин қариндошлари номига суғурта шартномалари бўйича ҳужжатлар ёзишга, шунингдек ўз фойдасига суғурта шартномалари тузишга ҳақли эмас;
  • юридик шахс-суғурта агенти ҳам суғурта қилдирувчи сифатида иштирок этадиган суғурта шартномаларида суғурта агенти сифатида иш юритишга ҳақли эмас;
  • суғурта агентининг вазифаларини бошқа ҳар қандай фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида амалга ошириш мумкин эмас.

 

Суғурталовчи суғурта агенти билан топшириқ шартномаси (агент битими) тузгунга қадар номзод жисмоний шахсни, юридик шахснинг раҳбари ёки ходимини ўз маблағлари ҳисобидан ўзи томонидан тасдиқланган 12 соатдан кам бўлмаган суғурта агентларини тайёрлаш курси бўйича малакасини ошириши лозим (Ушбу норма 04.09.2026 йилдан кучга киради).

 

Ваколатли давлат органи (Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги) ўзининг веб-сайтида инсофсиз суғурта агентларининг реестрини юритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.06.2026 йилдан кучга кирди.

 

Сардор Жумашов