Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

1 мартдан бошлаб бизнес субъектлари инкассация учун ўзлари ҳақ тўлайди

20.01.2020

Читать на русском языке

 

Тегишли ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 30-сон қарорида назарда тутилган.

 

Илгари фақат кунлик нақд тушуми 1 ЭКИҲгача бўлган хўжалик юритувчи субъектлар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари – 20 гача) банкка нақд пулни мустақил равишда топширишлари мумкин эди. Бу чегарадан ошган тақдирда Марказий банкнинг инкассация хизматига мурожаат қилиш лозим бўлган. Бироқ бизнес воситачилик ҳақини тўлашдан озод қилинганди – инкассация харажатларини банклар қоплашган.

 

2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб вазият тубдан ўзгача тарзда. Нақд пул тушумини  суммасидан қатъи назар ўзлари топширишлари учун имконият берган ҳолда, барча хўжалик юритувчи субъектларга ягона қоидалар белгиланган. Ўртача кунлик пул тушуни ҳажми фақатгина даврийликка таъсир кўрсатади: 20 БҲМ (4 460 000 сўм)гача бўлган сумма белгиланган даврларда топширилади ёки инкассация қилинади, ундан ортиғи – ҳар куни.

 

Бундан ташқари, инкассация хизмати кўрсатиш бўйича давлат монополияси бекор қилинди. МБ хизмати билан бир қаторда муқобил (хусусий) инкассатор хизматлари фаолият кўрсатиши мумкин.

 

Бошқача айтганда, энди хўжалик юритувчи субъектлар инкассаторлар хизматига мурожаат қилган тақдирда буни қонун ҳужжатлари талаблари туфайли эмас, балки ўз ташаббусларига кўра амалга оширадилар.

 

Бундан ташаббускор (хўжалик юритувчи субъект ёки банк) билан инкассация хизмати ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик улар ўртасида тузилган шартнома доирасида қурилиши, буюртмачи эса – мазкур шартнома бўйича нақд пулларни банкларга етказиб берилиши бўйича хизматларга ўзи ҳақ тўлаши бутунлай мантиққа тўғри келади. Мазкур тартиб 2020 йил 1 мартдан амал қилишни бошлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

 

 Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах