Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Олий ўқув юртида таълим бўйича имтиёзни қўллашда йўл қўйиладиган 5 та муҳим хато - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб “масофадан ишлаш” даврида II чоракни хатоларсиз ёпиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингХизмат сафари харажатлари: чегириладими ёки чегирилмайдими - buxgalter.uz да ўқингСК нуқтаи назаридан – ёзда ходимлар ҳақида қайғуриш - buxgalter.uz да ўқингМолия вазирлиги “карантин” амортизациясини нима қилиш кераклигини тушунтирди- buxgalter.uz да ўқинг

Тушумни ҳажмидан қатъи назар ўзлари инкассация қилишлари мумкин, ЭКИҲнинг 20 бараваригача – исталган даврда

31.10.2018

Рус тилида ўқиш


Президентнинг 30.10.2018 йилдагиТовар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони имзоланди. Унинг матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.1997 йилдаги 548-сон қарори билан аҳоли билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар:

  • барча корхоналар ва ташкилотлар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан ташқари) - тушум ЭКИҲнинг 1 бараваридан ортиқ бўлганда;
  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари - тушум ЭКИҲнинг 20 бараваридан ортиқ бўлганда нақд пул тушумини Марказий банкнинг инкассация хизмати орқали ҳар куни топширишга мажбурдирлар.

 

Кўрсатиб ўтилган миқдорлардан кам миқдордаги ҳар кунлик нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, танлаш ҳуқуқига эга бўлганлар: уни Марказий банкнинг инкассация хизмати орқали ёки банкларнинг кундузги ва кечки кассаларига мустақил равишда топшириш.

 

Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича, 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб, ЭКИҲнинг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар МБнинг инкассация хизматлари ва тушумни мустақил равишда банкка топшириш ўртасида танлаш ҳуқуқига эгалар. Бироқ, тушум илгаригидек хизмат кўрсатувчи банк муассасасига ҳар иш кунида тушиши керак.

 

Кўрсатилган миқдордан кам бўлган (ЭКИҲнинг 20 баравари ва ундан кам) нақд тушумга эга хўжалик юритувчи субъектлар эса МБнинг инкассация хизмати учун пул топшириш даврини мустақил белгилашлари мумкин, яъни хизмат билан шартнома мавжуд бўлганда ҳар куни инкассация қилиш мажбурий бўлмайди. Бундай хизматлардан фойдаланмаслик имконияти ҳам сақланиб қолади, бироқ, бу ҳолда тадбиркорлик субъекти ҳар куни банкка пул топширишдан озод қилинганлиги тўғрисида ҳужжатда тўғридан-тўғри айтилмаган.

 

Бундан ташқари, муқобил инкассация хизматларини ташкил этиш назарда тутилаётир. Аммо бундай хизматларга қўйиладиган аниқ талаблар, шунингдек уларни ташкил этиш тартиби ҳали белгиланмаган.

 

Изоҳ: мазкур шарҳ эълон қилинган пайтда (31.10.2018 йил) ҳужжат расман эълон қилинмаган ва шу боис ҳали кучга кирмаган. Бундан ташқари, таърифланган янгиликлар Президент Фармони матнида Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг таклифларини маъқуллаш сифатида келтирилган. Шу муносабат билан, инкассация қилишнинг янги тартибини амалиётга тўлиқ жорий этиш  1 ноябрдан кейин амалга оширилиши мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_