Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

1 майдан нималар ўзгаради

29.04.2024

Читать на русском языке

Norma.uz портали 2024 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Электр ва газ бўйича янги меъёрлар

 

Аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланмоқда.

 

Фавқулодда ҳодисилар учун волонтёрлик гуруҳлари ташкил этилмоқда

 

Ҳар бир ҳудудда кучли зилзилада аҳолини қутқариш ишларига жалб этиш учун волонтёрлик гуруҳлари шакллантирилади.

 

Ёлғиз кексалар  ва ногиронлиги бор шахсларга ойлик моддий ёрдам тўланади.

 

Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам тўланади.



Ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтишади

 

“Рақамли ҳукумат” тизими доирасида ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар  тўлиқ электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади.

 

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида эксперимент амалга оширилади

 

Эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига тадбиркорлик субъектларини аутсорсинг асосида жалб этилади.

 

Дарё бўйларидан қум-шағал материалларини қазиб олиш учун рухсатнома - фақат «E-auksion» платформаси орқали берилади

 

Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилади.

 

Дарё бўйлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини қазиб олиш ҳуқуқини фақат «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали реализация қилинади.

 

Дарё бўйлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини қазиб олишни тақиқлаш ва тоғли ёки тоғолди ҳудудларда (қуруқликда) жойлашган муқобил кон участкаларида қазиш ишларини ташкил этиш тақиқланади.

 
Ижро ҳужжатлари – онлайн тарзда берилади

 

Суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатлари электрон шаклда берилади. 

Шунингдек, фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланмоқда (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярми).

 

17 турдаги хулосаларни бериш – давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади

 

Хулосаларни бериш давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади. Хулосалар қаторида қуйидагилар бор: 

  • магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини
    қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлашда саноат хавфсизлиги
    талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
  • бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига
    мувофиқлиги тўғрисида;
  • дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали  реклама қилиш бўйича ва бошқалар.

     

Фермерларга ЖШДСни қайтариш бўйича эксперимент якунланмоқда 

 

2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар эксперимент тариқасида пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига  ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган ЖШДСни қайтариб бериш тартиби жорий этилган.

 

Аукцион орқали санитария-гигиена шохобчаларини ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлиш мумкин 

 

Тадбиркорлик субъектларига жамоат жойлари, ижтимоий объектлар ва аҳоли пунктларининг белгиланган жойларида санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

 

Собир Нурбердиев