Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлиги қандай оширилади

24.02.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 23.02.2023 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар эксперимент тариқасида пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига  ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган ЖШДСни қайтариб бериш тартиби жорий этилади. Бунда хўжаликлар бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилишлари лозим:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида бир нафар ишчининг бандлигини таъминлаш;
  • ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни МҲЭКМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш;
  • пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб бериши.

 

2023 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари юзасидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани:

  • уч қаватли бинога – 0,9;
  • тўрт қаватли бинога – 0,8;
  • беш қаватли бинога – 0,7;
  • олти қаватли бинога – 0,6;
  • етти ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5 пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди.

 

Пасайтирувчи коэффициент бинолар фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб, шу жумладан 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган биноларга қўлланилади. Республиканинг шаҳарлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар бундан мустасно.

 

Бунда, пасайтирувчи коэффициент:

  • маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ёрдамчи хоналар билан (офис учун хоналар ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш учун, касбни эгаллаш мақсадида ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш хоналари ва ҳ.к.) бирга, агар уларнинг майдони янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш биносининг умумий майдонининг 20%идан ошмаган бўлса;
  • ишлаб чиқариш мақсадларида бино бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар томонидан биргаликда фойдаланилаётган бўлса, бундай бинонинг ҳар бир мулкдори томонидан қўлланилади.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум