Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

2019 йил 1 январдан бошлаб мактаб ходимларига – тўлиқ пенсия

07.09.2018

Читать на русском языке


Бу Президентнинг 5.09.2018 йилдаги «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган.  

 

Эслатиб ўтамиз, фармон лойиҳаси жамоатчилик томонидан муҳокама қилинаётганда мазкур янгилик ҳақида эълон қилган эдик.

 

Ҳозир ишловчи пенсионерлар уларга тайинланган пенсиянинг 50%ини оладилар. Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда келтирилган айрим тоифадаги шахслар бундан мустасно (шарҳларимизга ҳам қаранг: 1-ҳавола, 2-ҳавола, 3-ҳавола, 4-ҳавола).

 

Энди 2019 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари ходимлари бўлган пенсионерлар уларнинг сафига қўшилади. Бунда шарт киритилмоқда – уларнинг ушбу муассасалардаги фаолияти асосий иш жойи деб ҳисобланиши лозим. Жорий этилаётган норма бир қанча ўзига хос хусусиятга эга:

 

а) ушбу имтиёздан фойдаланадиган ходимлар тоифаси кўрсатилмаган. Назаримизда, нафақат мактабдаги педагоглар, балки барча ходимлар ҳақида сўз бормоқда;

 

б) аввалги имтиёзларни тақдим этиш ҳолатларидан фарқли равишда, мактабдаги иш пенсионернинг ягона эмас, балки асосий иш жойи бўлиши керак. Шу тариқа, мактаб ходимлари бўлган пенсионерларга яна қаердадир ўриндошлик асосида ишлашга рухсат берилади, дея тахмин қилиш мумкин.

 

Шу билан бирга, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2018 йил 1 октябрдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга тўлиқ пенсия тўлаш ташаббуси билан чиққан. Шу сабабли умумтаълим муассасаларида ишловчи пенсионерлар 1.01.2019 йилдан илгари 100 фоиз пенсия олишлари эҳтимоли бор.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-09-18
  • USD:8039.00 (+176.83) сум
  • EUR:9347.75 (+266.16) сум
  • RUB:118.05 (+5.46) сум