Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить ошибку в единице измерения в ЭСФФинансовая отчетность раз в год, а не ежеквартально: Минэкономфин устраняет нестыковки в законодательствеКак учесть передачу материалов выбывающему учредителюКак учесть ликвидацию основных средств

2019 йилдан божхона тарифлари ўзгаради

02.07.2018

Читать на русском языке

Президентнинг 29.06.2018 йилдаги қарори билан импорт божхона божлари ставкалари ва мамлакатимиз ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари тасдиқланди. Улар 2019 йил 1 январдан амалга киритилади. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Ставкалар қуйидаги божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тамойилларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилди: 

  • бож тарифларининг тартибга солиш функцияларини иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг қўшилган қиймат глобал занжирига уйғун интеграциялашувга йўналтирилган устуворликларидан келиб чиққан ҳолда кучайтириш;
  • ташқи иқтисодий фаолиятни тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини илғор хорижий тажрибани, халқаро принциплар ва нормаларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш;
  • маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёхуд етарли бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқариладиган ҳамда экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва материаллар билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
  • янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида замонавий технологик ускуналар ва техникаларни олиб кириш учун қулай шарт-шароитларни сақлаш;
  • божхона расмийлаштирувида тури, мақсади, хусусияти ва таркиби бўйича ўхшаш, ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатура коди бўйича яқин бўлган товарларни божхона тўловларининг пастроқ ставкалари қўлланиладиган позицияга таснифлаш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида ушбу товарларга божхона тўловлари ставкаларини унификация қилиш;
  • акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкаларини унификация қилиш, уни инсон соғлиғи ва атроф-муҳит учун зарарли бўлган товарларга нисбатан қўллаш.

Шу тариқа, йил охиригача амалдаги ставкалар сақлаб қолинади (импорт божлари, импорт товарлардан олинадиган акциз солиғига қаралсин). Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳаси март ойи охирида умумий муҳокама учун жойлаштирилган эди. Янги ставкаларни 1 майдан бошлаб қўллаш режалаштирилган эди. Лойиҳада тақдим этилган рақамларни таҳлил этган ҳолда шуни аниқладикки, импорт божхона божларининг амалдаги ставкалари умумий сонидан 45%дан зиёд пасайтирилмоқда.

 

Олег Заманов.

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Дамир :

2020-03-15 16:41:57

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_