Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

2020 йилдан бошлаб БЮДда товар қайси соҳа учун олиб кирилаётганлигини кўрсатиш лозим

04.12.2019

Читать на русском языке

Бунинг учун махсус Таснифлагич тасдиқланди. Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага бу ва бошқа тузатишлар киритиилди. Улар 2020 йил 1 январдан кучга киради (рўйхат рақами 2773-4, 29.11.2019 й.).

 

Биринчидан, БЮДнинг 31-графасида ТИФ ТНнинг муайян товар позициялари бўйича технологик асбоб-ускуналарнинг қайси соҳа учун олиб кирилаётганлиги учта рақамдан иборат коди кўрсатилади (уларнинг аниқ рўйхати келтирилган). Бунинг учун “Асосий соҳалар таснифлагичи” тасдиқланди (Йўриқномага 16-илова). У  ҳар бирига 001 дан 025 гача код берилган 25 та позицияни ўз ичига олган.  Агар товар олиб кирилаётган соҳа “Асосий соҳалар таснифлагичи”да белгиланмаган бўлса, “000” коди кўрсатилади.

 

Иккинчидан, БЮДнинг худди шу 31-графасида ҳозирги вақтда олиб кирилаётган товар тўғрисидаги маълумотлар билан бир қаторда, 2020 йилдан бошлаб инвестиция дастури доирасида олиб кириладиган, шу жумладан инвестиция дастурига киритилган ёки ҳукумат ёки вилоят ҳокимликлари қарорларига асосан реализация қилинаётган товарлар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш лозим бўлади. Ахборот инвестиция лойиҳасини амалга ошириш шартлари ва молиялаштириш манбаларига тўғри келадиган еттита учта рақамдан иборат кодлардан бирини қўйиш йўли билан киритилади. Инвестициялар билан боғлиқ бўлмаган товарларни олиб киришда  “000” коди кўрсатилади.

 

Учинчидан, ҳар бир вилоят бўйича туманлар (шаҳарлар) номини ўз ичига олган ва уларга еттита рақамдан иборат код берилган ҳудудлар рўйхати Таснифлагичи тасдиқланди. Ушбу кодлар қуйидаги маълумотларда мажбурий тартибда кўрсатилиши керак:

  • товарлар экспорт/импорт божхона режимига жойлаштирилаётганда юк жўнатувчи/юкни қабул қилувчи тўғрисида (БЮДнинг 2, 8-графалари);
  • импорт ёки экспортда молиявий тартибга солиш учун жавобгар бўлган шахслар тўғрисида (БЮДнинг 2-графаси);
  • товарларни декларациялаётган ишлаб чиқарувчилар/истеъмолчилар тўғрисида. Бунинг учун БЮДнинг 31-графасининг пастки чап бурчаги алоҳида ажратилган майдонча билан тўлдирилди. Код СТИР ва «/» белгиси кўрсатилгандан кейин қўйилади. Агар декларацияланаётган товарнинг ишлаб чиқарувчиси/истеъмолчиси номаълум ёки улар бир нечта бўлса, товарни жўнатувчи/қабул қилувчининг ҳудуди коди қўйилади.

 

Ҳудуд коди юридик манзили ёки жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили бўйича кўрсатилади.

 

Тўртинчидан, агар товарлар экспортчиси/импортчиси ва уларни жўнатувчи/қабул қилувчи турли шахслар бўлса ҳамда экспортчи/импортчи тўғрисидаги маълумотлар БЮДнинг 9-графасида кўрсатилмаган тақдирда 2-графага маълумотлар киритиш тартиби аниқлаштирилди. Бу ҳолда аввал жўнатувчи/қабул қилувчининг қисқача номи, унинг жойлашган ери (юридик манзили) ва телефон рақами, сўнгра –экспортчи/импортчининг (товарни жўнатиш ёки қабул қилиб олиш тўғрисида топшириқ берган шахснинг) қисқача номи ва жойлашган ери  кўрсатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари  миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2020 йилдан кучга киради.


Ленара ХИКМАТОВА