Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ҳисоб сиёсатида назарда тутилмаган ҚҚСни ҳисобга олиш усулини қандай қўллаш мумкин2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқландиБензин нархи ўзгариб турса, бухгалтер нима қилиши керакЙил якунига қадар дебиторлик ва кредиторлик қарзларини нима қилиш шарт

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури қабул қилинди

20.12.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 19.12.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди. У ўз ичига капитал қўйилмаларнинг асосий параметрлари, ижтимоий, уй-жой, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектларини ишга тушириш прогнози ҳамда объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш манзилли дастурини олади.

 

Шу билан бир қаторда, келаси йил учун қуйидагилар тасдиқланди:

 

биринчидан, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган,  объектлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш манзилли дастури; 

 

иккинчидан,  марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган:

  • мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, техникалар харид қилиш манзилли дастури;
  • автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичлар қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, объектларни жиҳозлаш ва техникалар харид қилиш манзилли дастури;
  • олий таълим муассасалари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, тиббий, илмий-тадқиқот, умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастурлари;
  • ичимлик суви таъминоти ва канализациятизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил қилган ҳолда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш манзилли дастури;

 

учинчидан, давлат кафолати билан хорижий кредитларни жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;

 

тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;

 

бешинчидан,  тармоқ инвестиция лойиҳалари доирасида инвестицияларни ўзлаштириш йиғма манзилли дастури;

 

олтинчидан, марказлаштирилмаган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган:

  • тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган тармоқ инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;
  • тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;

 

еттинчидан, қуйидагилар:

  • лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашни жадаллаштириш талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати;
  • кўриб чиқиладиган истиқболли инвестиция ва инфратузилма тармоқ лойиҳалари рўйхати;
  • лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган, қурилиши ва реконструкция қилиниши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган объектлар рўйхати;
  • лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган, марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган ижтимоий соҳа объектлари рўйхати . 

 

Лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб экспертизадан ўтказилгандан кейин  лойиҳалар (объектлар) юзасидан рўйхатларга ва капитал қўйилмалар лимитларига (қийматига) аниқлик ва тузатишлар киритилиши мумкин. Бу ЛБМА билан келишилган ҳолда Бош вазирнинг ўринбосари – Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг қарорлари билан амалга оширилиши мумкин.

 

Лойиҳалар (объектлар) бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар Ҳукуматнинг қарорларига асосан киритилади.

 

Қурилиш ҳамда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнларига зарур ваколатга эга бўлмаган шахсларнинг аралашуви тақиқланди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2021-12-07
  • USD:10769.78 (+0.00) сум
  • EUR:12166.62 (+0.00) сум
  • RUB:146.17 (+0.00) сум