Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Чем вам поможет ценовая политика и как ее составить на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть III Когда можно не платить проценты, если у вас отсрочка или рассрочка по земельному налогу Как зарегистрировать допсоглашение в Е-ijara

2020 йилги бюджет параметрларига тузатишлар киритилди

25.12.2020

Читать на русском языке

 

«2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (23.12.2020 йилдаги ЎРҚ-655-сон Қонунга қаранг).

 

Давлат (Ҳукумат) номидан ёки давлат кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 4 млрд АҚШ долларидан 5,5 млрд АҚШ долларигача оширилди. Шундан Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 2,5 млрд АҚШ доллари миқдорида белгиланди.

 

Шунингдек қуйидаги параметрларга тузатишлар киритилди:

а) давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози ҳамда уларнинг харажатлари:

  • даромадлар 1 247 492,1 млн сўмга камайтирилди;
  • харажатлар 1 090 889,3 млн сўмга оширилди;

б) республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга (ҳукуматнинг марказий давлат органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва ҳ.к.) ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 3 049 055,7 млн сўмгача оширилди.

 

Сенатнинг 18 декабрдаги мажлисида таъкидланганидек, Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари 10 трлн сўмдан 13,4 трлн сўмгача ошиб кетганлиги муносабати билан тузатишлар ишлаб чиқилган. Коронавирус пандемиясининг кутилганидан узоқроқ давом этаётганлиги ва қўшимча харажатларни келтириб чиқараётганлиги бундай тузатишлар киритилишига сабаб бўлмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.