Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

20 та мамлакат дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинади

26.09.2018

Читать на русском языке

Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланиши такомиллаштирилди. Адлия вазирлиги Президентнинг тегишли қарори тасдиқлангани ҳақида хабар беради.

 
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 22.06.2018 йилдаги ПФ–5460-сон Фармони билан дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари қабул қилинган эди. 

 

Ўшанда қуйидаги талаблар бекор қилинган эди:

  • ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қатъий нархларда сотиш;
  • дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби жорий этилиши (жорий йил 1 августдан) муносабати билан юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида экспертиза қилиш.   

 

Қабул қилинган ҳужжат билан ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилади.

 

Биринчидан, дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар рўйхати тасдиқланди:

1. Австралия Иттифоқи;
2. Бельгия Қироллиги;
3. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги;
4. Германия Федератив Республикаси;
5. Дания Қироллиги;
6. Исроил Давлати;
7. Ирландия Республикаси;
8. Испания Қироллиги;
9. Италия Республикаси;
10. Канада;
11. Корея Республикаси;
12. Нидерландлар Қироллиги;
13. Норвегия Қироллиги;
14. Словения Республикаси;
15. Америка Қўшма Штатлари;
16. Финляндия Республикаси;
17. Франция Республикаси;
18. Швейцария Конфедерацияси;
19. Швеция Қироллиги;
20. Япония.

 

Рўйхатда битта халқаро ташкилот – Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) ҳам бор.

 

Иккинчидан, 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб дори воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги гувоҳномасини (унинг дубликатини) бериш тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

 

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси – давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситаси, тиббиёт буюми ва тиббий техникани тиббий амалиётда қўллаш ҳуқуқига рухсат берганлик далилини тасдиқловчи ҳужжат. Солғиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Давлат маркази томонидан берилади.  


Бунинг ўрнига масъул органлар ва ташкилотлар давлат хизматларини кўрсатишда дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани тегишли реестрдан мустақил равишда электрон шаклда олади (уни юқорида кўрсатилган Давлат маркази юритади ва ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради).

 

Учинчидан, дорихоналар ва унинг филиалларига «ангро» маҳсулоти – йирик қадоқда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган, шунингдек, кейинчалик тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш (тайёрлаш) учун ишлатиладиган дори воситаларини сотиш ҳуқуқи берилди. Бунда «ангро» маҳсулоти махсус ускунадан фойдаланган ҳолда дорихона шароитида қадоқланган, ўралган ва маркировка қилинган бўлиши керак.

 

Тиббиёт муассасалари, ш.ж. давлат тиббиёт муассасаларига бундай маҳсулотни дори воситаларини сақлаш ва тарқатиш тартибига риоя қилган ҳолда сотиб олишга рухсат этилади.

 


Ҳужжат расман эълон қилингандан кейин мазкур шарҳга тузатиш ёки қўшимча киритилиши мумкин.  

 


Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-12-18
  • USD:8325.59 (+12.95) сум
  • EUR:9413.74 (--42.72) сум
  • RUB:124.70 (--0.52) сум