Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

42 та лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомили бекор қилинди

12.04.2018

 

Адлия вазирлиги Telegram тармоғидаги каналида Президентнинг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганлиги ҳақида хабар берди.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган босқичда унинг шарҳини эълон қилган эдик.

 

Хабарда айрим янгиликлар қайд этилган.

 

Биринчидан, 42 та лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомили бекор қилинди. Улар сирасида – АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктлари орқали нефть маҳсулотларини сотишга лицензиялар, божхона брокери сифатида фаолият юритишга, ташқи реклама жойлаштиришга рухсатномалар ва б.

 

Иккинчидан, 38 та лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомили 17 тага бирлаштирилди. 

 

Учинчидан, 25 турдаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилининг муддати уларни ички расмийлаштириш вақтини камайтириш ҳисобига қисқартирилди.

 

Тўртинчидан, 9 турдаги лицензия бўйича лицензияловчи органнинг функциялари Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига ўтказилади. 5 турдаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомили эса республика давлат бошқарув органларидан уларнинг ҳудудий бошқармаларига ўтказилади.

 

Бешинчидан, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилини янада қисқартириш ва соддалаштиришга доир чора-тадбирлар назарда тутилган. Масалан, 1 июндан бошлаб:

 

  • лойиҳалаш, қурилиш, телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш, қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият, баҳолаш, ветеринария ва туризм фаолиятига лицензиялар ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилади;
  • риэлторлик ташкилоти устав капиталининг мажбурий миқдорига лицензия талаби бекор қилинади, олдиндан ҳақ тўламай риэлторлик хизматларини кўрсатишга имкон берилади; 
  • енгил автомобилларга эга бўлган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида линияли такси тарзида йўловчиларнинг тижорат ташувларини амалга ошириш ҳуқуқи берилади;  
  • якка тартибдаги тадбиркорларга 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида амал қиладиган сайёр савдо учун рухсатнома олиш ҳуқуқи берилади (битта рухсатнома бир нечта жойда сайёр савдо қилиш ҳуқуқини беради).

 

Олтинчидан, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши, шунингдек радиотелефон (уяли) алоқа ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш билан боғлиқ лицензиялардан ташқари, қолган барча лицензиялар амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

 

Еттинчидан, агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, даъвогар кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг аризада кўрсатган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир.

 

Қабул қилинган қарор нормаларининг батафсил таҳлили яқин орада эълон қилинади.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_