Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Аёллар учун никоҳ ёши бир йилга оширилди

04.09.2019

Читать на русском языке

 

1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун ягона никоҳ ёши 18 ёш этиб белгиланди (28.08.2019 йилдаги ЎРҚ-558-сон Қонунга қаранг).  

 

Никоҳ ёши табақалаштирилиб, эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун эса 17 ёш этиб белгиланган эди. Бунда туман (шаҳар) ҳокими истисно ҳолларда (ҳомиладорликда, бола туғилганда, эмансипацияда) ҳамда никоҳдан ўтаётганларнинг илтимосига кўра умумбелгиланган ёшни камида 1 йилга камайтиришга ҳақли бўлган. Бу эса қизлар 16 ёшдан турмушга чиқиши мумкинлигини англатар эди.

 

Вояга етмаган шахснинг муомалага лаёқатлилиги чекланганлигини унутмаслик керак. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахс иш ҳақини (стипендиясини) ва бошқа даромадларини ўзи тасарруф этиши, интеллектуал фаолият билан шуғулланиши, омонат очиши ва кичик маиший битимларни тузиши мумкин. Йирик битимларни тузишда ота-онанинг (васийлар, ҳомийларнинг) ёзма розилиги талаб этилади. Бироқ маҳаллий анъаналарни ҳисобга олган ҳолда, келиннинг ота-онаси турмушга чиққан қизларини турмуш ўртоғига ишониб топшириб, унинг ҳаётига иложи борича аралашмасликка ҳаракат қиладилар. Бу амалда вояга етмаган қизнинг тобелик ҳолатига тушишига сабаб бўлиши мумкин.    

 

Барча омилларни (юридик ва ноҳуқуқий) ҳамда БМТнинг болалар ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, омбудсман, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аёллар учун никоҳ ёшини ошириш таклифини киритдилар. Давлатимиз раҳбари ташаббусни қўллаб-қувватлади, фақат эълон қилинган қонун билан Оила кодексига киритилган тегишли ўзгартиришларни расмийлаштириш ишлари қолди, холос.

 

Бунда ҳокимларнинг истисно ҳолларда – ҳомиладорлик, бола туғилганда ва эмансипацияда никоҳ ёшини (кўпи билан 1 йилга) камайтиришга доир ваколати сақланиб қолинди.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган, тузатишлар 1.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах