Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Алкоголь ва тамаки ишлаб чиқарувчилар спортни ривожлантириш учун йиғимларни қандай тўлайди

06.06.2018

Читать на русском языке

 

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 3017, 31.05.2018 й.) билан Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: Ушбу ҳужжат ва 75 мингта бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг.



Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 5.03.2018 йилдаги ПҚ-3583-сон қарори билан ароқ, пиво ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар 2018 йил 1 июндан бошлаб Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига (кейинги ўринларда – Жамғарма) ушбу соҳани ривожлантириш учун ҳар ойда йиғимларни ажратма қилишлари шарт.  

Ажратмалар миқдорлари тўловчиларнинг тури ва сотиладиган маҳсулот ҳажмига боғлиқ ҳолда белгиланган. Бу ерда у билан танишиш мумкин.


Ҳисобланган йиғимлар ҳар ой якунлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Жамғармага тўланади. Тўланадиган йиғимлар бўйича ҳисоб-китоб тасдиқланган шакл бўйича тақдим этилади.

 

Йиғимлар суммалари тўловчиларнинг ҳисобварақ-фактураларида акс эттирилмайди, харажатларга олиб борилади ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегирилади. Солиқ органлари йиғимлар тушуми ҳисобини тўловчининг шахсий карточкасида юритади. Уларнинг ўзи йиғимлар ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида ўтказилиши устидан мониторингни амалга оширади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах