Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак вернуть деньги, перечисленные по ошибке не на тот счет Как облагаются налогами денежные переводы из-за рубежаКак организовать работу, чтобы оформление ЭСФ на маркированный товар не стало источником проблем

Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

24.07.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 19.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ–3870-сон қарори эълон қилинди. 



Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 19.07.2018 йилдаги ПФ–5484-сон Фармони билан тинчлик мақсадларида Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантириш мақсадида «Ўзатом» агентлиги ташкил этилди. Унинг ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси (юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда) ташкил этилди. Жамғарма «Навоий КМК» ДК табиий уранни экспорт қилишидан келиб тушадиган маблағларнинг 10%игача бўлган қисми, халқаро грантлар ва бошқа тақиқланмаган манбалардан келиб тушадиган маблағлар ҳисобига шакллантирилади.  

 

Жамғармадан қуйидагилар молиялаштирилади:

  • соҳадаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлаш бўйича ташкилий ишлар;
  • Ўзатом ходимларини моддий рағбатлантириш, уларнинг хорижий хизмат сафарлари, шунингдек уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш;
  • Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_