Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Часто совершаемые ошибки при организации охраны трудаКак использовать прибыль ГУП Невозможность выставить «минусовый» дополнительный ЭСФ вынуждает решать проблему неправильным способом Опубликованы минимальные ставки арендной платы за пользование госимуществом в разрезе регионов Расширен список НОУ, прошедших аккредитацию АССА

Автомобиль ойналарини қорайтириш яна арзонлаштирилди

14.10.2020

Читать на русском языке

 

Тегишли тузатишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 635-сон қарорида келтирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 августдан автомобиль ойларининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) чекловлар қисман олиб ташланди. Автомобиль ишқибозларига тўлов асосида махсус рухсатномаларни бериш бошланди. 2019 йил августда автомобиль ойларини қорайтиришга рухсат этилган вариантлар ва уларнинг қийматига ўзгартиришлар киритилди.

 

Дастлабки қабул қилинган ҳужжатга навбатдаги ўзгартиришлар киритилди.

 

Биринчидан, амалдаги транспорт воситалари классификациясига мувофиқ матнда фойдаланилган тушунчаларга тузатишлар киритилди (жадвалга қаранг).

Аввалги формулировка

Янги формулировка

Рухсат берилган тонировка конфигурацияси

Классификация

Расшифровка

Енгил автотранспорт воситалари

М1, N1, N2 тоифага оид транспорт воситалари

М1 – йўловчиларни ташишга мўлжалланган, ҳайдовчининг жойидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари.

N1 – максимал оғирлиги 3,5 тоннадан ошмайдиган юкларни ташишга мўлжалланган автотранспорт воситалари.

N2 – максимал оғирлиги 3,5 тоннадан ошадиган, бироқ 12 тоннадан ошмайдиган юкларни ташишга мўлжалланган автотранспорт воситалари.

III класс – конструкцияси фақат ўтирган ҳолатда йўловчиларни ташишга мўлжалланган автотранспорт воситалари

Орқа ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги – чекланмаган даражада ўзгартириш; олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги – 50%дан кам бўлмаган даражада ўзгартириш

Туристик йўналишлар бўйича йўловчиларни ташувчи автобуслар, микроавтобуслар ва минивэнлар

М1, N1 ва N2 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари

Ён ойларининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги – 50%дан кам бўлмаган даражада ўзгартириш

 

М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойларининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов миқдори уларнинг эгалари (жисмоний шахс, юридик шахс ёки Ўзбекистонда фаолият юритадиган чет эллик юридик шахс, таҳр. изоҳи) ҳуқуқий ҳолати инобатга олинган ҳолда белгиланади. Бунда йўловчиларни ташувчи автотранспорт воситасининг ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ бўлганда (ҳайдовчининг жойидан ташқари), агар унинг энг юқори оғирлиги 5 тоннадан ошмаса М2 тоифага, 5 тоннадан ошганда эса М3 тоифага киритилади.

 

Иккинчидан, жисмоний шахсларга орқа ён ойналарнинг тусини ўзгартиришга рухсатнома бериш учун тўлов ставкаси икки бараварга – 10 БҲМдан 5 БҲМгача пасайтирилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.