Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Банк мижозларга хизмат кўрсатишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жаримага тортилади

11.10.2019

Читать на русском языке

 

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди (рўйхат рақами 3030-2, 25.09.2019 йил).

 

Ҳужжатда Президентнинг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон қарорининг 7-бандида назарда тутилган тақиқлар қайд этилди.

 

Шунингдек кредит шартномаси (қарз шартномаси) доирасида банкнинг мижозлар билан ўзаро муносабатларининг айрим жиҳатлари аниқлаштирилди. Хусусан, қарз олувчи кредит (қарз) бўйича гаровда турган ўзининг депозитидаги (омонатидаги) маблағларини кредит (қарз) шартномаси даврининг хоҳлаган вақтида депозит (омонатнинг) амал қилиш муддатидан қатьи назар, мазкур кредитни (қарзни) қайтариш учун йўналтириш ҳуқуқига эга. Бунда қарз олувчи депозит (омонат) муддати тугагунга қадар банкни депозитни (омонатни) қайтаришни мўлжаллаётган санадан камида 1 ой олдин хабардор қилиши лозим.

 

Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни (қарзни) қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса ва шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, банк келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини қарз олувчининг асосий қарзини сўндиришга йўналтиради ҳамда кредит (қарз) суммасини қайта ҳисоблайди.

 

Бундан ташқари, ҳужжатга тижорат банкларининг мижозларга хизмат кўрсатишда қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисида янги параграф киритилди. Санкциялар қуйидаги миқдорларда белгиланган:


ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

САНКЦИЯЛАР

Марказий банк қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча зарурий ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин банклар томонидан ҳисобварақлар очишда сабабсиз кечиктирилганлик ёки очишдан бош тортганлик, шунингдек мазкур турдаги ҳисобварақ очиш учун ортиқча ҳужжатларни талаб қилганлиги учун (401-банд)

банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,02%и миқдорида жарима тўлайди (ҳозирги пайтда – 100 млн сўм, таҳр. изоҳи)

 

Банклар томонидан иш хақи ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун ўз вақтида накд пул бермаганлик учун мижозларга, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларига улар ҳисобварақларида маблағ бўлганида (402-банд)

банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,005%и миқдорида жарима тўлайди

 

Қонун ҳужжатларида ўрнатилган мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлик учун, электрон тўловларни истисно этган ҳолда (403-банд)

банк ҳар бир ҳолат учун банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,01%и миқдорида жарима тўлайди

 

Электрон тўловларни амалга оширишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлари банк томонидан бузилганлиги учун (403-банд)

банк мижозга кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 0,1%и миқдорида, лекин ушбу сумманинг 10%идан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди

Банкнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, бу маблағни қайтариш учун белгиланган муддатни бузганлик учун (хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан, 403-банд)

банк олувчининг ҳисобварағига маблағларни қайтариб ўтказиши, шунингдек кечиктирилган ҳар бир кун учун нотўғри амалга оширилган электрон тўлов суммасининг 0,1%и миқдорида, лекин ушбу сумманинг 10%идан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши зарур

 

«Нақд пул» берилмаганлиги ва тўловлардаги хатоликлар учун санкциялар (402 ва 403-бандлар) банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномада кўрсатилиши лозим.

 

Қуйидаги ҳолатларда банклар жарималарни тўлашдан озод этилади:

  • форс-мажор ҳолатлари, шу жумладан, банклараро электрон тўловлар тизимида рўй бериши мумкин бўлган узилиш;
  • банк мижози томонидан амалдаги қонунларда белгиланган талабларга мос келмайдиган тўлов ҳужжатлари тақдим қилинганда;
  • банк ёки мижоз ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатилганда.

 

Тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган жарима жазо чоралари суд қарорига асосан қўлланилади. Бунда юқорида санаб ўтилган ҳуқуқбузарликларга тўқнаш келган мижозлар судга даъво киритишлари лозим.

 

Банк томонидан тўланган жарима суммаси қисман қонунбузарликка йўл қўйган банк (филиали) раҳбари ва бош бухгалтери томонидан қопланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.09.2019 йилдан кучга кирди

 

Анвар Иркаходжаев.