Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бизнесни режадан ташқари текшириш бир ой давомида тикланиши мумкин

31.07.2018

Читать на русском языке


Президентнинг 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5490-сон Фармонидан шу келиб чиқади.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозир режадан ташқари қисқа муддатли текширишлар юзасидан техник танаффус эълон қилинди. Гап шундаки, 1.04.2018 йилдан бошлаб Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ўз фаолиятини тўхтатди. Тегишинча, текширишларни ўтказишга рухсатномаларни берувчи орган йўқ.

 

Июнда эса ДСҚ тузилмасида Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилди (1245 киши лавозимидан озод қилинди). Нархларни сунъий ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш, талонлар ва чеклар бериш, шунингдек нақд пулни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан ўтказиладиган текширувлар ҳам тўхтаб қолди (бу текширувлар Республика кенгаши билан келишилмас эди).   

 

Бунинг устига, 2018 йил 26 июнь соат 9:00 дан бошлаб алоҳида кўрсатма берилмагунча бизнес соҳасидаги барча текширишлар ман этилганлиги ҳақидаги ДСҚнинг 25.06.2018 йилдаги 04/3-1470-сон хати ОАВ орқали эълон қилинди

 

Энди ўзгаришлар рўй бериши мумкин. 1.09.2018 йилгача Олий Мажлис Қонунчилик палатасига «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилади (ҳозир «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонун амал қилмоқда). У қабул қилингунга қадар Бош прокуратура бир ой муддатда Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомни ҳамда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлайди.

 

Шу тариқа, бизнесни режадан ташқари қисқа муддатли текширишлар Бош прокуратура назорати остида тикланиши мумкин. Энди улар 1 кундан 10 кунгача муддатда ўтказилади (бир марта 2 баравар узайтириш имкони билан). Нафақат жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари, балки «хавфни таҳлил этиш» натижалари ҳам текшириш ўтказилишига сабабчи бўлиши мумкин. Кейинги ҳолатда солиқ ва бошқа назорат органларининг текшириш ташаббуси билан чиқиши тегишли тадбиркорлик субъекти томонидан қонунбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.

 

Бунда молия-хўжалик фаолиятини режали текширишларга 2 йиллик мораторий амал қилишда давом этади (2020 йилда тикланади). Молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ва назорат тартибидаги текширувлар эса бекор қилинди (батафсил – бу ерда).

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_