Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как применить льготу по социальному налогу (№УП-53) По какой ставке НДС облагать транспортировку груза при наличии прямого договора с инопартнером 10 важных нововведений в июне 2022 года – для руководителя и бухгалтера (таблица) Как рассчитать и уплатить взносы на ИНПС

Болалар 14 ёшдан давлат органларига мурожаат қилишлари – алиментга беришлари мумкин

13.03.2020

Читать на русском языке

 

Президент болалар ҳуқуқларининг қўшимча кафолатларини белгиловчи қонунларга тузатишларни имзолади (10.03.2020 йилдаги ЎРҚ-608-сон Қонунга қаранг).

 

Болаларга, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолларда, нафақат васийлик ва ҳомийлик органлари органларига, балки бошқа давлат органларига ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди. Уларнинг мурожаатларини 18 ёшга тўлмаган ва, бинобарин, тўлиқ муомала лаёқатига эга эмас, деган асос билан кўриб чиқмасдан қолдириш мумкин эмас.

 

Вояга етмаганларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда уларнинг қонуний вакиллари, васийлик ва ҳомийлик органлари иштирок этишлари мумкин. Бунда боланинг фикри, унинг ёшидан қатъи назар, инобатга олинади, якуний қарор эса унинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилиниши керак.

 

Мурожаатда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколатига кирмайдиган давлат органлари, ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари уни тегишли давлат органига, бошқа ташкилотга ёки мансабдор шахсга ёхуд васийлик ва ҳомийлик органига юбориши шарт.

 

14 ёшга тўлгач, болалар ўз таъминоти учун отаси ёки онасидан ёхуд ота-онаси алоҳида яшаган тақдирда – бир вақтда иккаласидан алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 11.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.