Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzНалоговики уверены, что коррупции в ОГНС теперь будет меньше. Почему? - читать на buxgalter.uzНалоговая отчетность за 2019 год: что и в какие сроки сдавать - читать на buxgalter.uzПереход на онлайн-ККМ: почему налоговики требуют невозможного? - читать на buxgalter.uzКак пересчитывать льготы по НДФЛ, если размер МРОТ изменится - читать на buxgalter.uz

Чет эл валютасидаги активлар ва мажбуриятлар янги қоидалар бўйича ҳисобга олинади

26.08.2018

Читать на русском языке

 

Молия вазирининг буйруғи (20.08.2018 йилда 1364-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 22-сон БҲМСнинг янги таҳрири 2018 йил 21 ноябрдан кучга киради.  

 

Биринчидан, 6-банддаги чет эл валютасидаги битимлар бўйича операциялар рўйхатига қўшимча киритилди. Унга хўжалик юритувчи субъектда чет эл валютасида олинадиган счётларнинг мавжудлиги ҳам киритилди.

 

Иккинчидан, хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулот (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар)ни чет эл валютасига эквивалентликда белгилаш, ўзаро ҳисоб-китобларни эса миллий валюта – сўмда амалга ошириш ҳуқуқи бекор қилинди. 12-банд ўз кучини йўқотган деб топилди.

 

Учинчидан, 13-бандга ўзгартиришлар киритилди. Улар бошланғич ҳисоб ҳужжатларида кўрсатилган, активлар бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санага МБ курси бўйича қайта ҳисобланган қийматдан келиб чиқиб белгиланадиган, чет эл валютасига сотиб олинган активлар баҳоси шакллантирилиши билан боғлиқ. Илгари божхона юк декларациясини тўлдириш ҳамда божхона божлари ва йиғимларини тўлаш санасига МБ курси қўлланилар эди.

 

Тўртинчидан, 15-банддаги қайта баҳоланадиган баланснинг валюта моддалари рўйхатига аниқлик киритилди:

а) кассадаги ва банк счётларидаги валюта маблағлари;

б) тўланадиган ёки олинадиган суммалари чет эл валютасида белгиланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, кредитлар ва қарзлар, пул эквивалентлари ҳамда бошқа активлар ва мажбуриятлар.   

 

Башарти инвестициялар бўйича тўланадиган ёки олинадиган суммалар миллий валютада белгиланса, улар рўйхатдан чиқариб ташланади.

 

Бешинчидан, 16-бандга ўзгартириш киритилди, унга кўра устав капитали ва акцияларга инвестициялар қайта баҳоланмайди.

 

Масалан, корхонада бошқа юридик шахснинг устав фондига ҳисса сифатида чет эл валютасидаги узоқ муддатли инвестициялар мавжуд бўлса, МБ курси ўзгарганда улар қайта баҳоланмайди.

 

Олтинчидан, 19-бандга ўзгартириш киритилди, унга кўра 2019 йил 1 январдан бошлаб жамғариш усули бошқа қўлланмайди. 2019 йил 1 январгача жамғарилган курс фарқлари қуйидаги тартибда молиявий-хўжалик фаолият натижаларига киритилиши мумкин:

 

а) дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича – уларни сўндириш (ёки ҳисобдан чиқариш)нинг боришига қараб;

 

б) қолган ҳолларда – баланснинг тегишли валюта моддалари билан биргаликда хўжалик операцияларини содир этишнинг боришига қараб.

 

Жамғарилган курс фарқлари чет эл валютасининг битта бирлигига тўғри келувчи курс фарқининг ўртача қиймати бўйича молиявий натижаларга киритилиши мумкин.

 

Еттинчидан, 20-банд чиқариб ташланди, шу муносабат билан 2019 йил 1 январдан бошлаб баланс валюта моддаларининг барча турларига фақат курс фарқини бевосита киритиш усулини қўллашга йўл қўйилади. Буни 2019 йилги корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттириш зарур.

 

Саккизинчидан, 24, 25-бандлар чиқариб ташланди, уларда устав капитали миқдорини чет эл валютасида белгилаш, бинобарин, уни шакллантиришда курс фарқи юзага келиши имкони назарда тутилган эди.

 

Устав капитали миқдори фақат миллий валютада белгиланиши керак. Бунда муассисларнинг улушларни чет эл валютасида киритиш имкони сақланган. Улушларнинг бухгалтерия ҳисоби улуш киритилган санадаги МБ курси бўйича миллий валютага қайта ҳисоблаган ҳолда юритилади (23-банд).

 

Тўққизинчидан, Чет эл валютасида айрим операцияларни амалга ошириш саналарининг рўйхати (22-сон БҲМСга илова) қуйидаги қисмига аниқлик киритилди:

 

Чет эл валютасидаги операциялар

Чет эл валютасидаги операция амалга оширилган сана бўлиб ҳисобланади

Товар-моддий захиралар ва бошқа активларни баҳолаш

 

 

 

 

Илгари: Товар-моддий захиралар, бошқа мол-мулк ва хизматлар импорти

Товар-моддий захиралар ва бошқа активлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари (товарга илова қилинадиган ҳужжатлар ёки божхона юк декларацияси) мавжуд бўлганда бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санаси 

 

 

 

Илгари: божхона юк декларациясини тўлдириш санаси

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

 

Белоусова Татьяна.

 

Қуйидаги НҲҲга ҳам қаранг:

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири

Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_