Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Чет элликлар учун Ўзбекистонда ишлаш осонлашади

12.11.2018

Читать на русском языке

Президентнинг 7.11.2018 йилдаги ПҚ–4008-сон қарори билан республика ҳудудида хорижий малакали мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

 

Биринчидан, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:

 

а) иш берувчилар учун юқори малакали ва малакали чет эллик мутахассисларга (қуйига қаранг) нисбатан хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномаларни олиш (узайтириш) зарурияти ҳақидаги талаб бекор қилинади. Бундай ходимлар мамлакатимизда ишлашлари учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномага эга бўлишларининг ўзи кифоя. Ўриндошлик асосида эса тасдиқнома олмасдан ҳам ишлашларига рухсат этилган.  

 

Ҳозир чет эллик фуқаро фақат юқорида тилга олинган ҳужжатлар: иш берувчи томонидан олинадиган хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатнома ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома (ходим томонидан олинади)  мавжуд бўлганда Ўзбекистонда ишлаши мумкин. Тасдиқномани бериш тартиби – бу ерда.

 

б) юқори малакали ва малакали чет эллик мутахассислар тасдиқномаларни расмийлаштириш ва бериш (узайтириш) учун амалдаги 10 ЭКИҲ ўрнига пасайтирилган тарифларда – тегишинча, 1 ЭКИҲ ва 2 ЭКИҲ тўлайдилар.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб эса юқори малакали мутахассислардан ЖШДС белгиланган ставканинг 50%и миқдорида ундирилади.

 

в) юқорида кўрсатилган чет эллик мутахассисларга берилган тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати уларнинг истагига кўра берилган кундан бошлаб 3 йилгача бўлган муддатни ташкил қилади. Кейинчалик уни чексиз миқдорда, бироқ ҳар бир ҳолатда 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатгача узайтириш имконияти берилади.

 

Умумий қоидага кўра иш берувчига 1 йил муддатга бир марта узайтириш ҳуқуқи билан бериладиган хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатнома асосида чет эллик ходимларга тасдиқнома берилади.   

 

Қабул қилинган ҳужжат доирасида қуйидаги тоифадаги мутахассислар юқори малакали ва малакали мутахассислар деб тан олинади:

 

Юқори малакали мутахассислар

Малакали мутахассислар

Қуйидаги чет эл фуқаролари:

  • рўйхати ОЎМТВ ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллайдиган олий таълим муассасаларини битирган;
  • эътироф этилган мутахассислик ёки дипломдаги мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлган;
  • республикада меҳнат фаолиятига жалб қилиш шартлари йилига 60 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган суммада иш ҳақи (мукофот) олишни назарда тутувчи

Қуйидаги чет эл фуқаролари:

  • олий маълумотга эга бўлган;
  • эътироф этилган мутахассислик ёки дипломдаги мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлган;
  • республикада меҳнат фаолиятига жалб қилиш шартлари йилига 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган суммада иш ҳақи (мукофот) олишни назарда тутувчи

 

 

г) 8 500 ЭКИҲдан кам бўлмаган миқдорда жамиятларнинг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек хорижий корхона ташкил этиш шаклида республикага инвестиция киритган чет эл фуқаролари ҳеч қандай рухсат берувчи тартиб-таомилларни ўтмаган ҳолда мазкур ташкилотнинг исталган лавозимида ишлаш ҳуқуқига эга.

 

Иккинчидан, юқори малакали мутахассисларга ва уларнинг оила аъзоларига хоҳишига кўра меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси (бундан кейин – шартномалар) амал қиладиган муддатга яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилади.

 

Учинчидан, юқори малакали ва малакали мутахассисларга кўп маротабали меҳнат визаси шартномалар амал қиладиган, бироқ 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Кейинчалик амал қилиш муддати мамлакатдан ташқарига чиқиш заруриятисиз, шартномалар амал қиладиган, бироқ ҳар бир ҳолатда 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади.

 

Тўртинчидан, энди ОЎМТВ томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган олий таълим муассасаларининг дипломларини нострификациялаш тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади.  

 

Бешинчидан, 3 ой муддатда бир неча халқаро тилларда (инглиз, немис, араб, хитой, рус ва б.) ишлайдиган махсус ахборот портали амалиётга жорий этилади. У кириш ва чиқиш тартиб-таомиллари, виза, яшаш гувоҳномаси олиш, рўйхатга туриш, прописка қилиниш тартиби, солиқ солиш механизмлари ва меҳнат муносабатлари хусусиятлари, чет эл фуқаролари учун имтиёз ва преференциялар бўйича батафсил ахборотни назарда тутувчи ҳамда иш ва уй-жой излаш бўйича тавсияларни ўз ичига олади.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_