Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Чиқиндиларни олиб чиққанлик учун бизнес 100% олдиндан тўлов тўлайди

23.11.2018

Читать на русском языке

2019 йил 1 январдан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари ҳақини тўлаш тартиби ўзгаради. Ўзгартиришлар ЎзА сайтида жойлаштирилган Президентнинг 22.11.2018 йилдаги Фармонида назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 1 августдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари кўрсатилмоқда. Алоҳида хусусий ташкилот ишлаши мумкин бўлган аниқ ҳудуд «E-IJRO AUKSION»даги электрон аукцион якунларига кўра унга бириктириб қўйилади. Талабгорларга қандай талаблар қўйилиши ва танлаб олиш мезонлари қандай эканлиги ҳақида бу ерда ўқинг.    

 

Бундан ташқари, энди ҳар бир истеъмолчи билан алоҳида шартнома тузилмай, оммавий шартномалар асосида фуқароларга хизматлар кўрсатилмоқда (оммавий оферта намунасига қаранг).

 

Бизнес ва аҳоли: тўлов шартлари ва тартиби

 

2019 йил бошидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари ҳақини тўлашнинг янги тартиби жорий этилади:

 

а) жисмоний шахслар мажбурий тўловларни ягона транзит банк ҳисобварақларига тўлайдилар, улар кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва пойтахт ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларига ўтказилади. Бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотларга эса давлат-хусусий шериклик битимлари ва икки томонлама шартномалар (намунага қаранг) доирасида маҳаллий ҳокимликлардан маблағлар келиб тушади.

 

Бироқ фуқароларнинг ташвишланишига ҳожат йўқ, тўлов шартлари ўзгармайди. У ҳозиргидек ҳар ойда, ўтган (тўлов амалга оширилган) ойдан кейинги ойнинг 10-санасидан кечикмай тўланади;

 

б) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар 100% миқдорида олдиндан тўлов тўлашлари керак бўлади. Айни пайтда юридик шахслар ушбу хизматлар ҳақини камида 15%лик олдиндан тўлов тўлаш шарти билан, тўлиқ ҳисоб-китобни эса календарь ой тугаганидан кейин 30 кун ичида амалга оширмоқдалар.

 

Улар фуқаролардан фарқли равишда бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотларга улар билан тузилган шартномаларга мувофиқ ҳақ тўлайдилар.

 

МИБ назорат қилади, Давлат экология қўмитаси ундиради

 

Мажбурий ижро бюроси зиммасига 2019 йил 1 январдан бошлаб қўшимча вазифа – чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш юклатилди.

 

Бироқ ушбу хизматлар учун тўловлар тўлаш бўйича жисмоний шахслардан қарздорликни ундириш тўғрисидаги аризаларни Давлат экология қўмитаси ҳудудий органлари судларга киритади. Тўлов 6 ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда ана шундай чора қўлланилади. Шу муносабат билан қўмитага ушбу хизматлар учун аҳоли томонидан тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимини шакллантириш, унинг бошқарилишини ва узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

 

Санитар тозалаш марказлари ташкил этилади

 

Улар Давлат экология қўмитаси ҳудудий органлари (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент ш.) ҳузурида ташкил этилади, бироқ ҳар бир туман (шаҳар)да бир нафар бириктирилган мутахассис фаолият юритади.

 

Улар зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқилса, марказлар истеъмолчилар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ҳокимликлар, фуқаролар йиғинлари ва Мажбурий ижро бюроси ўртасида боғловчи бўғинга айланишлари керак. 

 

 

Олег Заманов.