Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Чиқишга чекловни олиб ташлаш учун қанча алимент тўлаш керак

15.10.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.10.2018 йилдаги 808-сон қарори билан алиментларни олдиндан тўлаш ва қарздорнинг алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш тартиби тасдиқланди.

 

Жорий йилнинг 11 июлидан «алиментчиларга» вояга етмаган болалари таъминоти учун алиментларни улар 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган давр учун олдиндан тўлашга рухсат берилди. Шунингдек вояга етмаган болалар, эр-хотинлар, ш.ж. собиқ эр-хотинлар, ёки бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахсларга алимент тўловлари тўланиши кафолати сифатида кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш мумкин. Бунда гаров қиймати 250 ЭКИҲдан кам бўлмаслиги керак.

 

Алиментлар олдиндан тўланганда, ёхуд уларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этилганда қарздордан республика ташқарисига чиқишга вақтинча чекловлар олиб ташланади ва унга алимент олувчи билан уларни тўлаш тўғрисида келишув тузмаслик имкони берилади. Эслатиб ўтамиз, доимий яшаш учун ёки 3 ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганда келишув тузилади.

 

Бу – муҳим! Тўловчида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаганда алиментларни олдиндан тўлаш ёки уларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш мумкин. Яъни тўловчининг чиқишига чеклов белгиланган бўлса, уни олиб ташлаш учун аввал қарзни сўндириш, кейин эса алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятларини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш масаласини ҳал қилиш лозим. Қуйида ушбу тартиб-таомилларни амалга ошириш ҳақида батафсил сўз юритамиз. 

 

Айни пайтда «алиментчиларда» республика ташқарисига чиқишга чекловни олиб ташлашнинг 2 та усули мавжуд.

 

Биринчиси. Алимент олувчи билан уларни тўлаш тўғрисида нотариал тартибда тасдиқланган келишув тузиш. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда – судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш, у қарздорга:

  • алиментларнинг пул билан тўланадиган қатъий суммадаги миқдорини белгилаш йўли билан уларни бир йўла тўлашига;
  • алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича муайян мол-мулкни тақдим этишига;
  • алимент тўлаш мажбуриятларини бошқа усулда бажаришига рухсат бериши мумкин.

 

Тўланадиган алимент миқдори ва у тўланадиган муддат суд томонидан белгиланади.

 

Иккинчиси. Ижро ҳужжатини ижро этиш тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан бевосита судга мурожаат қилиб, у ерда келгусида алимент тўлаш мажбуриятлари масаласини ҳал этиш. Бу ҳолда ўз танловига кўра:

  • камида 5 йиллик давр учун алиментни олдиндан пул билан тўлаши ёки алимент олувчига мол-мулк ёхуд қимматли ашёни бериши мумкин. Тўлаш даврларини қарздорнинг ўзи танлайди, бироқ олдиндан тўланадиган алиментлар суммасини давлат ижрочиси ҳисоблайди;
  • алимент тўлаш мажбуриятларини таъминлаш гарови сифатида ўз мол-мулкини тақдим этиши мумкин.

 

Ишни судда кўришнинг биринчи тартибидан (биринчи усулда) фарқли равишда, бундай ариза қисқароқ муддатда – ариза қабул қилинган кундан эътиборан 10 кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.

 

Алиментларни қай тартибда ва қанча вақт учун олдиндан тўлаш мумкин

 

Алиментларни болалар 18 ёшга тўлгунига қадар ҳар қандай давр учун олдиндан тўлаш мумкин, асосийси ушбу муддат 5 йилдан кам бўлмаслиги керак. Тўлаш вақтида болалар вояга етгунига қадар бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментлар қолган давр учун тўланади.

 

Қарздор ўз хоҳишига кўра пул ўрнига олувчига кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериши мумкин. Ушбу қоида алиментлар суднинг ҳал қилув қарорига кўра мажбурий ундириб олиниши ҳоллари учунгина амал қилади.

 

Алиментлар ихтиёрий равишда тўланганда олдиндан тўлаш масаласи уларни олувчи билан келишувга кўра ҳал қилинади. Алиментлар мажбурий ундирилган тақдирда қарздор ижро ҳужжатини берган судга мурожаат қилиши лозим. Алиментларни тўлаш тўғрисида нотариал тартибда тасдиқланган келишув тузилган бўлса (у бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда, таҳр.) – ушбу келишув ижро ишини юритаётган Мажбурий ижро бюросининг (бундан кейин – Бюро) туман (шаҳар) бўлими жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судга берилади.

 

Судга мурожаат қилиш учун алиментчининг қўлида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак: 

  • алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • давлат ижрочисининг олдиндан тўланадиган алимент суммасини ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги қарори.

 

Уларни Бюронинг туман бўлимидан аризага асосан олади, унда алиментларни олдиндан тўламоқчи бўлган даврни кўрсатади. Аризага аввалги даврлар учун тўланган (ушлаб қолинган) алимент суммалари, ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадлари, ш.ж. чет элда олинган даромадларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

 

Қарздорнинг мурожаати Бюронинг бўлими томонидан ҳужжатларни қўшимча ўрганиш заруратига қараб 7 иш кунидан 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

 

Бюронинг бўлимидан алимент бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома ва олдиндан тўланадиган суммани ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин қарздор «ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида» судга мурожаат қилади. Алиментчи алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига мол-мулкни бермоқчи бўлса, аризага баҳолаш ташкилотининг мол-мулкни баҳолаш ҳисоботи ва унга бўлган эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини ҳам илова қилади.

 

Бу – муҳим! Судга бериладиган аризада алиментчи алиментларни умумий тартибда тўлаши учун тўсқинлик қилувчи ҳолатларни (бошқа мамлакатга ташриф буюриш тўғрисида таклифнома, бошқа мамлакатда ишга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ва ҳ.к.) кўрсатган бўлиши керак. Зарурат бўлганда тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади.

 

Алиментлар олдиндан тўланган давр якунланганда кейинги мажбурий ижро чоралари умумбелгиланган тартибда қўлланилади.

 

Масалан, қарздор 2024 йил декабргача бўлган давр учун алиментларни олдиндан тўлади. 2025 йил январдан бошлаб алиментлар оддий тартибда, яъни ҳар ой тўловдан ушлаб қолган ҳолда ундирилади.

 

Юқорида кўрсатилган тартиб-таомиллар ва босқичларни тушуниш осон бўлиши учун уларни жадвал кўринишида тақдим этамиз (қуйига қаранг).

  

I босқич

Алиментлар бўйича барча қарзларни сўндириш.

 

 

Қандай ҳужжатлар тақдим этилади

Қандай ҳужжатлар олинади

Кўриб чиқиш муддати

II босқич

 

Қарздор бўйича ижро ҳужжати иш юритувида бўлган Мажбурий ижро бюросининг бўлимига мурожаат қилиш

1) аввалги даврлар учун тўланган (ушлаб қолинган) алиментлар ҳақида;

 

2) ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадлар, ш.ж. чет элда олинган даромадлар миқдори ҳақида. 

1) алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;

 

2) давлат ижрочисининг олдиндан тўланадиган алимент суммасини ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги қарори (1 ой муддат давомида амал қилади). 

7 иш кунидан 1 ойгача

III босқич

Ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш. 

1) алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;

 

2) давлат ижрочисининг олдиндан тўланадиган алимент суммасини ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги қарори;

 

3) баҳолаш ташкилотининг мол-мулкни баҳолаш ҳисоботи ва унга бўлган эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (алиментларни тўлаш ҳисобига қандайдир мол-мулк берилган тақдирда). 

Суднинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ёхуд аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ажрими.

Ариза судга келиб тушган кундан бошлаб 10 кун

IV босқич

Суднинг ажрими олингач ва унда кўрсатилган алиментлар суммалари тўлиқ тўлангач, давлат ижрочиси қарздорга ёки унинг мол-мулкига солинган барча чекловларни, ш.ж. унинг республика ташқарисига чиқишига вақтинча чекловни олиб ташлайди. 

 

Эътибор беринг! Алиментларни олувчи қарздорнинг иш ҳақи ёки бошқа даромади у олдинроқ тўлаган алиментларни кўпроқ миқдорда тўлаш имконини беришини билиб қолса, ундирувчи қарздорнинг алиментларни умумий тартибда тўлашини талаб қилиб судга мурожаат қилиши мумкин.

 

Олдиндан тўланадиган алиментлар суммаси қандай ҳисобланади



Бунинг учун ҳисоблаш пайтида ҳар йилги алиментлар суммасининг МБ томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкасига капитализация коэффициенти қўлланилади.

 


Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича белгиланади:

 

 

бунда:

– олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммаси;

А – алиментлар тўловининг ҳар ойлик миқдори. Уни ҳисоблашда ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори ҳисоб-китоб қилиш пайтида ЭКИҲнинг 75%идан кам бўлмаслиги керак.

kқуйидаги формулага мувофиқ белгиланадиган коэффициент:         

 

 

бунда:

st – МБ томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаси; 

MF – алиментларни олдиндан тўлаш даврининг биринчи ойи (масалан, январь – 1, февраль – 2, март – 3 ва ҳ.к.);

ML – алиментларни олдиндан тўлаш даврининг охирги ойи (масалан, январь – 1, февраль – 2, март – 3 ва ҳ.к.);

g – алиментларни олдиндан тўлаш даврининг йиллар сони. Алиментларнинг олдиндан тўланадиган охирги ойи белгиланган йилдан олдиндан тўланадиган биринчи ойи белгиланган йилни айириш орқали аниқланади (масалан, алиментларни олдиндан тўлаш муддати 2018 йил ноябрь ойидан 2025 йил январь ойига қадар бўлса, йиллар сони 2025 – 2018 = 7 тарзидаги формула асосида амалга оширилади).

 


 

Ҳужжатда кўрсатилганидек, Бюро томонидан веб-сайт орқали мазкур суммани ҳисоблаш имконини берувчи махсус калькулятор кўринишидаги интерактив хизмат кўрсатилади (материал эълон қилинган пайтда Бюро сайтида бундай хизматни топмадик, фақат ойлик алиментлар суммасини ҳисоблаш калькулятори мавжуд, таҳр.).

 

Эътибор беринг! Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 1 ой муддат давомида амал қилади.

 

Алиментлар тўланишини таъминлаш учун гаров шартномаси қандай тузилади

 

Алиментларни тўлаш мажбуриятини мол-мулк гарови билан таъминлаш тўғрисида ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиб-таомили, шунингдек суднинг қарздор мурожаатини кўриб чиқиши алиментларни олдиндан тўлаш тартибига ўхшайди. Бунда Бюро бўлимидан олинадиган алимент тўловларидан қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома билан бирга судга тақдим этиладиган аризага гаров шартномаси илова қилинади.


Шартнома иловада кўрсатилган намунавий шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

 

Ҳар қандай мол-мулк, ш.ж. ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар), айримларини истисно этмаганда, гаровга қўйилиши мумкин. Масалан, муомаладан чиқарилган мол-мулк (қурол-яроғ, бадиий ёки тарихий қимматга эга бўлган, маданий мерос объектлари ва ҳ.к., таҳр.); бошқа шахсга берилиши ман этилган талаблар (масалан, ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги) гаровга олинмайди.


Шунингдек ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулкни гаровга қўйиб бўлмайди. Масалан, қарздорга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки унинг умумий мулкдаги улуши бўлган ягона уйга (квартирага), агар қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари унда доимий равишда яшаётган бўлса.

 
Гаровга қўйилган мол-мулк қиймати тарафлар келишувига биноан аниқланади. Шунингдек тарафлар келишувига асосан баҳолаш ташкилоти томонидан баҳолаш амалга оширилиши мумкин.

 
Алимент тўлаш мажбуриятини мол-мулк гарови билан таъминлаш тўғрисида суд ажрими чиқарилгандан кейин қарздор алиментларни ихтиёрий тартибда тўлайди. Бунда у кетма-кет 2 ой давомида алимент тўловларини тўламаса ёки тўлиқ тўламаса, ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратила бошлашини ёддан чиқармаслиги лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.10.2018 йилдан кучга кирди.



Ленара Хикматова.

 

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Bobur :

2019-02-13 17:13:49

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах