Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

«Давлат белгиси» ДИЧБ стратегик харидорга айланди

25.02.2019

Читать на русском языке


«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун энди Тошкент босма фабрикаси, Тошкент қоғоз фабрикаси ва Тошкент зарбхонасига татбиқ этилмайди.

 

Президентнинг 22.02.2018 йилдаги ПФ–5668-сон Фармони билан «Давлат белгиси» ДИЧБ таркибидаги учта ташкилот: Тошкент босма фабрикаси, Тошкент қоғоз фабрикаси ва Тошкент зарбхонаси стратегик харидорлар сирасига киритилди. Энди Товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг рўйхати 22 бандни ўз ичига олади.

 

Маълумот учун: стратегик харидорлар – мамлакатнинг бутун иқтисодиёти учун муҳим роль ўйнайдиган давлат ташкилотлари. Давлат харидлари янги тизимини жорий этиш шароитида улар учун истисно қилинган: жорий ишлаб чиқариш фаолиятининг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш, мазкур корхоналарнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда рақобатдошлигини ошириш мақсадида стратегик харидорларга «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун татбиқ этилмайди (1-моддасининг учинчи қисми).

 

Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар, суммасидан қатъи назар, энг яхши таклифларни танлаб олиш (электрон дўкон орқали харид қилмай, бошланғич нархни пасайтириш учун аукцион, шунингдек танлов ва тендер) йўли орқали товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш шартномаларини, шу жумладан, импорт шартномаларини тузиш ҳуқуқига эга. Таклифларни стратегик харидорларнинг ўзлари томонидан тузиладиган ва уларнинг раҳбарлари бошқарадиган идоравий танлов комиссиялари баҳолайди. Бунда эквиваленти 50 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган суммадаги товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишга бўлган техник топшириқлар ва контрактлар Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказда экспертизадан ва рўйхатдан ўтказилади.  

 

Қуйидагича амалга оширилаётган товарлар, ишлар, хизматларнинг давлат харидлари бундан мустасно:

  • ривожлантириш давлат дастурларини, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларида назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида;
  • Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон кафолатлари орқали жалб қилинаётган кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган контрактлар бўйича.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.





 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах