Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Давлат харидлари: электрон танлов ва тендерлар қандай ўтказилади

20.04.2020

Читать на русском языке

 

Молия вазирлиги электрон танлов ва тендерларни ўтказиш тартиб-таомилларини белгилади (13.04.2020 йилда 3016-3он билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Илгари ёзганимиздек, 2020 йил апрелда давлат харидлари соҳасидаги тендер ва танлов савдолари босқичма-босқич электрон шаклга ўтказила бошлади. Шу мақсадда иккита махсус электрон майдонча: xarid.mf.uz ва tender.mf.uz очилди.

 

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, харид қилиш тартиб-таомилини, мазкур ҳолда танлов ёки тендерни танлаш битта шартнома бўйича харид қилинаётган товарлар, ишлар ва хизматлар қийматига боғлиқ:

 Буюртмачининг тоифаси

Битта шартнома бўйича қиймати (БҲМ)

танлов

тендер

Корпоратив буюртмачилар

товарлар – 5 000 дан 25 000 гача
ишлар, хизматлар – 25 дан 25 000 гача  

товарлар (ишлар, хизматлар) – 25 000 дан ортиқ

Бюджет буюртмачилари

товарлар – 2 500 дан 6 000 гача
ишлар, хизматлар – 25 дан 6 000 гача   

товарлар (ишлар, хизматлар) – 6 000 дан ортиқ

 

Электрон танлов ёки тендер ўтказиш тартиби амалда умумбелгиланганидан фарқланмайди, ўша-ўша асосий босқичларни ўз ичига олади: харид комиссияси тузилади, сўнг ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, танлов (тендер) ўтказилиши ҳақида эълон берилади, шундан кейин иштирокчилардан таклифлар қабул қилинади, якунлар чиқарилади ва ғолиб билан шартнома тузилади.

 

Фарқланувчи жиҳатларидан бири – электрон танлов ва тендер иштирокчиларининг закалатлари ҳақидаги нормалар киритилди. Корпоратив буюртмачилар иштирокчилар томонидан закалат киритиш заруратини ва унинг миқдорини ўзлари белгилайдилар, у товар (иш, хизмат) қийматининг 3%идан ошмаслиги керак. Бюджет буюртмачилари билан бўлган ҳолатда, матндан келиб чиқилса, закалат киритиш мажбурий. Электрон танлов ёки тендер ғолиби аниқланмагунча киритилган закалат оператор томонидан хатланади.  

 

Табиийки, харид комиссияси аъзоларининг ўзаро ва иштирокчилар билан мулоқоти, шу жумладан ҳужжатлар айланмаси электрон шаклда амалга оширилади. Бунинг учун харид комиссиясининг ҳар бир аъзоси ва масъул котиби, шунингдек харид қилиш тартиб-таомили иштирокчиси учун шахсий кабинет очилади. Электрон тизим комиссия аъзоларига ёпиқ чатда, иштирокчилар билан эса очиқ чатда мулоқот қилиш имконини беради.

 

Танлов ёки тендер якунларига кўра қабул қилинадиган қарорлар электрон баённома шаклида расмийлаштирилади. Харид комиссияси аъзолари ЭРИдан фойдаланган ҳолда уни имзолайдилар. Кўчирма порталда автоматик равишда эълон қилинади. Ғолиб билан шартнома ҳам электрон шаклда тузилиб, тарафларнинг ЭРИ билан имзоланади ва шартномалар реестрига киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Олег Заманов.