Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Давлат харидлари: стратегик харидорлар учун нималар ўзгарди

18.04.2020

Читать на русском языке

 

Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар амалга оширадиган харид шартларига тузатишлар киритилди (15.04.2020 йилдаги ПҚ–4678-сон қарорга қаранг).  

 

Эслатиб ўтамиз, бунда илгари алоҳида рўйхатга киритилган 24 та йирик компания ҳақида сўз бормоқда.

 

Биринчидан, уларнинг Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази билан ўзаро муносабатлари ўзгарди:

а) товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидига бўлган техник топшириқлар қисмида улар қолган субъектлар билан тенглаштирилиб, энди қиймати БҲМнинг 5 000 бараваридан (материал эълон қилинган санада – 1 млрд 115 млн сўм) ошганда ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказиш учун тақдим этишлари шарт. Илгари улар учун нарх чегараси экв. $50 мингни (жорий курс бўйича – 506 050 минг сўм) ташкил этарди; 

б) контрактлар қисмида – илгари улар барча, шу жумладан импорт контрактларни экспертизадан ўтказиш учун тақдим этишлари керак бўлган бўлса, ҳозир фақат импорт контрактлар ва уларга қўшимча келишувларни тақдим этишлари лозим. Нарх мезони экв. $50 мингдан БҲМнинг 40 000 бараваригача (материал эълон қилинган санада – 8 млрд 920 млн сўм)  ўзгартирилди. Бундан ташқари, энди ушбу талаб тўғридан-тўғри музокаралар асосида тузилган контрактларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

 

Иккинчидан, давлат ва стратегик буюртмачининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиш учун товарларни (ишларни, хизматларни) интеллектуал фаолият натижалари муаллифидан ёки улардан мутлақ фойдаланиш ҳуқуқига эга етказиб берувчидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилишга рухсат берилди. Бошқа етказиб берувчи томонидан маҳсулот етказиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда лицензия битимига (шартномасига, контрактига) асосан бунга йўл қўйилади. Интеллектуал фаолият натижаларини (фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари) ушбу объектларга нисбатан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан харид қилиш чоғида ҳам тўғридан-тўғри шартнома тузилиши мумкин.

 

Учинчидан, 2020 йил 1 январдан бошлаб стратегик харидорлар харид олдидан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан махсус веб-порталда эълон жойлаштиришлари шарт эканлигидан хабардормиз. Унда харид комиссияси томонидан таклифларни қабул қилишнинг сўнгги муддати кўрсатилади. Илгари у камида 15 кунни ташкил этган бўлса, эндиликда камида 10 кунни ташкил этади.    

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Олег Заманов.