Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Почему нужно наладить регистрацию наемных работников ИП15 важнейших вопросов о работе самозанятых Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ Когда начинать продажу остатков импорта, с которых снимается запрет

Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилади

08.04.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 3.04.2021 йилдаги «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 179-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 12.12.2017 йилдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қарор билан Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифларига розилик берилди:

а) Давлат хизматлари агентлиги ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил қилиш;

б) Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қуйидаги функцияларни жорий этиш:

  • давлат хизматларидан фойдаланишда кўп сўраладиган саволлар тўғрисида маълумот бериш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан аризаларни қабул қилиш ва мурожаат қилувчиларга онлайн-консультациялар ва тегишли тушунтиришлар бериш;
  • вазирликлар ва идоралар билан мурожаатлар ва бошқа масалалар юзасидан тезкор алоқа қилиш рақамлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириш;
  • юридик шахсларни, шу жумладан нодавлат ташкилотларни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш тартиби тўғрисидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиш ва бошқалар.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича бепул маслаҳат ва тушунтиришлар бериш;
  • аҳолини фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва ННТларнинг кундалик ҳаётини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ва давлат хизматлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;
  • аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатларини таҳлил қилиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг расмий тушунтиришларини жойлаштириш ва бошқалар.

 

Ҳужжатда қуйидагилар белгиланди:

  • Марказ ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;
  • Марказ таркибидаги Ягона давлат хизматларини кўрсатиш ахборот-алоқа маркази фаолият кўрсатади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази орқали мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш схемаси;
  • Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматлари кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом.

 

Шунингдек қарор билан Адлия вазирлигининг ҳамда Марказ фаолиятини ташкил этиш бўйича бошқа давлат органларининг вазифалари белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.04.2021 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Бухорий.