Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Выездной мастер-класс для будущих предпринимателей – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ при циклическом производстве и "незавершенке" – читайте на buxgalter.uzКак подтвердить отрицательный НДС – читайте на buxgalter.uzЧто ответить комиссионеру на требование ГНИ о доначислении НДС – читайте на buxgalter.uz

Давлат хизматлари сифатини «сирли мижоз» баҳолайди

26.02.2019

Читать на русском языке

 

Институт ЎзАда тақдим этилган Президентнинг 2019 йил 25 февралдаги қарорига мувофиқ жорий этилмоқда.

 

«Давлат хизматларининг сирли мижози» доирасидаги барча чора-тадбирлар Адлия вазирлиги ва ССП томонидан ташкил этилади. Бош вазифа – маъмурий тартиб-қоидалар амалга оширилиши қулайлиги ва давлат хизматларини кўрсатишда қонун ҳужжатлар талаблари, ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг аҳоли билан муомала қилиш этикети даражасини баҳолаш.

 

Ходимлар ва бошқа шахслар («сирли мижозлар») ҳақиқий мижоз кўринишида маълумотларни йиғиш билан шуғулланадилар. Улар бевосита объектларга ташриф буюрибгина қолмай, балки мониторинг амалга оширилаётган давлат хизматларига қараб телефон орқали қўнғироқ қилишлари, электрон почта орқали мурожаат қилишлари, бошқа усулларни қўллашлари ҳам мумкин.

 

Мониторинг натижалари шахсий бўлмаган шаклда расмийлаштирилади ҳамда тегишли давлат хизматларини кўрсатадиган вазирлик ва идораларга мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун тақдимномалар юборилади. Бу қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш имконини беради.

 

! Иккита муҳим жиҳат:

  • бундай чора-тадбирлар доирасида ҳуқуқбузарликлар ва ваколатни суиистеъмол қилишга ундовчи усулларни қўллаш тақиқланади;
  • мониторинг натижалари жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди ва тавсиявий кўринишга эга бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, 15 февралда давлатимиз раҳбари давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чораларини тасдиқлади. Бу ҳақда батафсил бу ерда.

 

Олег Заманов.